Агар Рангник МЮга келса, Ван де Бек ва Хендерсон клубни тарк этиши мумкин

Aslanov Jasurbek
27 ноя 2021, 22:54
Мураббий келса баъзи футболчилар қишда клубни тарк этишади.

"Манчестер Юнайтед" клуби тез орада Ральф Рангникни бош мураббий этиб тайинлаши кутилмоқда. Агарда мураббий клубга келадиган бўлса, МЮ таркибида катта ўзгаришлар бўлади. 

The Telegraph нашрининг хабар беришича, мураббий кимнидир сотиб олиши учун аввало ҳозирги таркибдан бир нечта футболчиларни сотиши лозим. Шу сабабли ҳам, Донни ван де Бек ва Дин Хендерсон клубни қишги трансферлар ойнасида тарк этиши мумкин. Бундан ташқари, мавсум охирида Жесси Лингард ҳам МЮни тарк этиши кутиляпти.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: The Telegraph