Ральф Рангник: "Тухель барда ишларди"
22 мар 2025 00:21
Янгиликлар
Ральф Рангник: "Тухель барда ишларди"
Австрия термаси бош мураббийи Ральф Рангник Англия термасини бошқараётган Томас Тухелнинг мураббийлик фаолияти қандай бошланганини айтди.
"Бизнинг алоҳида ишларимиз унга доимо қизиқ бўлиб келарди. Орадан бир қанча вақтлар ўтиб ундан мураббий чиқишини кутгандим, чунки ундан яхши саволлар чиқарди.
"Штутгарт" бош мураббийи бўлганимда у барда ҳаёти учун пул топиш учун ишлаётганини билиб қолдим. Бу гапларга зўрға ишонгандим.
Унга қўнғироқ қилдим ва: "Бизнинг ёнимизда ишлаб, ёшлар жамоасини бошқармайсанми?" деб таклиф бердим. Унинг мураббийлик фаолияти шундай бошланганди.
Унинг жойи барда эмас ва майдонда футболчилар билан бўлиши керак эди. Томас - жуда ақлли, салоҳиятли инсон. У "Штутгарт"да кўп нарсаларни ўрганди. Табиийки, шу орқали у муваффақиятли мураббийлардан бирига айланди", - деди Рангник.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ўзбекистон Суперкубоги. "Нефтчи" — 2026 йилги Ўзбекистон Суперкубоги соҳиби.
"Пахтакор" Суперкубокдаги ҳакамлик устидан шикоят киритди
Ла Лига. "Барселона" ўз майдонида "Севилья"ни тор-мор этди
Камолиддин Тожиев: "Эртанги ўйинга 100 фоиз шаймиз. Пенальтилар сериясига тайёрланмадик" (тўлиқ матбуот анжумани)
Фикрлар