

Шундай бўладиган тақдирда "қироллик клуби" марказий ҳимоядаги камчиликни тўлдириш учун трансфер бозорига киришга мажбур бўлади.
32 ёшли Начо январь ойида клуб билан амалдаги шартномасининг охирги 6 ойлигига киради. Ёзда "Реал Мадрид" Антонио Рюдигерни жамоага олиб келганидан сўнг испаниялик футболчининг мадйондаги дақиқалари қисқарди ва у ҳалигача клуб билан янги шартларни келишиб олгани йўқ.
Начо Фернандес жорий мавсум Испания Ла Лигасида бор-йўғи 7 та ўйинда майдонда ҳаракатланди.


