Агар Бэйл майдонга тушса, Уэльс терма жамоаси хитойликлардан 1 млн. фунт олади

Aslanov Jasurbek
20 фев 2018, 14:38
22 март куни Уэльс ва Хитой терма жамоалари ўртоқлик учрашуви ўтказишади.

Маълумотларга кўра, агар ушбу баҳсда "Реал" форварди Гарет Бэйл ҳам иштирок этса Хитой футбол федерацияси уэльсликлар ҳисобига 1 млн. фунт ўтказиб беради. Агар ҳужумчи майдонга тушмаса, маблағ 100 минг фунтга камаяди. "Арсенал" ярим ҳимоячиси Аарон Рэмси бу ўйинда қатнашмаса Уэльс яна 50 минг фунт кам пул олади.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Daily Mail