Афсонавий Таффарел "Галатасарой"га қайтди

Narzulla Saydullayev
2 янв 2018, 00:20
Машҳур собиқ бразилиялик дарвозабон Клаудио Таффарел "Галатасарой"га қайтди.

"Галатасарой" янги устози Фотиҳ Терим Клаудио Таффарелни ўз штабига чақирди.

Тўрт йил олдин Таффарел "Галатасарой"да ишлаганди, энди у Теримнинг ёрдамчиси бўлади.

Клаудио "Интернасьонал", "Парма", "Реджина", "Атлетико Минейро" ва "Галатасарой" клубларида ўйнаган, Бразилия терма жамоасида 101та ўйин ўтказиб, 1994 йил Жаҳон чемпиони бўлган. 

Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: fanatik.tr