Африка Миллатлар Кубоги. Осимхендан дубль, Лукмандан "гол+пас": Нигерия Мозамбикни тор-мор этди
06 янв 02:17
Янгиликлар
Африка Миллатлар Кубоги. Осимхендан дубль, Лукмандан "гол+пас": Нигерия Мозамбикни тор-мор этди
Марокашнинг "Фез" стадионида кечган баҳсда Нигерия терма жамоаси рақиб дарвозасига жавобсиз тўртта тўп киритишди.
Учрашув тақдири амалда биринчи бўлимнинг ўзидаёқ ҳал бўлди. 20-дақиқада Адемола Лукман ҳисобни очган бўлса, орадан кўп ўтмай Виктор Осимхен фарқни оширди. Иккинчи бўлим бошида Осимхен дублини нишонлади, ўйин якунида эса Акор Адамс якуний нуқтани қўйди — 4:0.
Африка Миллатлар Кубоги-2025. 1/8 финал
НИГЕРИЯ — МОЗАМБИК 4:0
Голлар: А. Лукман (20), В. Осимхен (25, 47), А. Адамс (75).
Нигерия: Нвабали, Осайи-Самуэль, Ажайи, Бэсси, Оньемаэчи, Оньека, Ндиди, Ивоби, Лукман, Осимхен, Адамс.
Мозамбик: Силване, Кабрал, Мексер, Мандава, Ланга, Гимараеш, Амаде, Катамо, Пелембе, Кембо, Бангал.
Энди Нигерия чорак финалда Жазоир — ДР Конго жуфтлиги ғолибига қарши майдонга тушади.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Умид Ҳамроев учрашув қаҳрамони бўлган баҳсда "Бухоро" "Навбаҳор"ни меҳмонда мағлуб этди
Дональд Трамп "Интер Майами" футболчилари билан учрашувда: "Месси Пеледан кучлироқ"
Суперлига. Перица дублга эришган баҳсда "Нефтчи" йирик ҳисобдаги ғалабани тантана қилди
ЛаЛига. "Реал Мадрид" меҳмонда "Сельта"ни қийинчилик билан мағлуб этди
Фикрлар
лекин шу футболчилар бўлғуси рақибимиз Конгога мағлуб бўлди плей-оффда