Адриано Галлиани: «Доннаруммани «Барселона»га сотмаймиз»

Narzulla Saydullayev
28 фев 2016, 15:30
«Милан» вице-президенти Адриано Галлиани 17 ёшли Жанлуижи Доннарумманинг «Барселона»га ўтиши борасида ўз фикрларини билдирди.

«Доннарумма сотилмайди, «Барселона» билан музокара ўтказмаяпмиз. У бизнинг дарвозабон ва унга ишонамиз», – дейди Галлиани.

Олдинроқ «Милан» Доннаруммага янги, 5 йиллик шартнома тайёрлаётгани ҳақида хабарлар чиққанди.

Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: twitter.com/barcastuff