"Адана Демирспор" "Манчестер Сити" футболчисини ижарага олди

Alisher
6 авг 2021, 15:49
"Адана Демирспор" "Манчестер Сити" дарвозабони Ариянет Мурични бир йилга ижарага олди.

Бу ҳақда турк клуби матбуот хизмати хабар бермоқда.

22 ёшли косоволик футболчи "шаҳарликлар" таркибида 2015 йилдан бери тўп тепади. У бу вақт давомида ижара асосида "НАК Бреда", "Ноттингем Форест", "Жирона" ва "Виллем II" жамоаларида ўйнади.

Мурич 2018 йилдан бери Косово терма жамоасига чақирилади.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: adanademirspor.org.tr