UZ

Сўнгги янгиликлар

10:27Алонсо кечаги мағлубиятдан сўнг ҳакамни кескин танқид қилди  18 09:47"Олтин тўп" соҳиби Салоҳни танқид қилди  2 09:19Слот ва Салоҳ ўртасидаги низода "Ливерпуль" раҳбарияти кимни қўллаб-қувватлаши маълум  1 08:54Суперлига-2025: Иккинчи давранинг энг омадли трансферлари тўққизлиги  1 08:26"Андижон" сардори фаолиятини водийнинг бошқа жамоасида давом эттириши мумкин  1 08:00Неймар қийин ўтган мавсум ва мақсадлари ҳақида фикр билдирди  0 07:36Неймар ваъдасида турди. "Сантос" сўнгги турда йирик ғалабага эришди ва Элитада ўз ўрнини сақлаб қолди  1 03:08А Серия. Хойлунднинг дубли "Наполи"га "Ювентус" устидан ғалабани тақдим этди  11 03:05Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Сельта"га мағлуб бўлди, Гарсия ва Кассерас қизил карточка олди  135 01:31Бундеслига. "Боруссия" ўз майдонида "Хоффенхайм"ни қийинчиликсиз мағлуб этди  0 23:16“Арсенал” собиқ ўйинчиси “Аякс”га йўл оладими?  0 22:09"Арсенал" "Реал"дан "Ювентус" юлдузини тортиб олмоқчи  3 21:08А Серия. "Рома" 82-дақиқада ўтказиб юборилган гол сабаб меҳмонда "Кальяри"га мағлуб бўлди  4 20:39"Барселона" Ольмони нима учун операция қилишни истамаётгани маълум бўлди  0 19:34"Севинч"га Ўзбекистон кубогини тантанали топшириш маросимидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  2

Аброр Пирриев Азиз Ғаниевнинг жароҳати жиддий бўлиши мумкинлигини маълум қилди Янгиликлар

Аброр Пирриев Азиз Ғаниевнинг жароҳати жиддий бўлиши мумкинлигини маълум қилди

"Локомотив" ҳамда Ўзбекистон миллий термаси бош шифокори Аброр Пирриев телеграм-каналида "Шабаб Ал-Аҳли" футболчиси Азиз Ғаниевнинг жароҳати борасида пост қолдирди.

"Кеча БАА футбол ассоциацияси майдонида кечган кечки машғулотдан қайтаётиб йўл давомида бутун жамоа “Шабаб Ал-Аҳли” клубининг ўйинини томоша қилиб, Азиз Ғаниевга мухлислик қилиб келдик. Меҳмонхонага етиб келганимизда бахтга қарши ҳамюртимиз жароҳат олиб майдонни тарк этди. Ўйин тугашини кутиб клуб шифокори билан боғланишга ҳаракат қилдик. Аммо, ҳамкасбим ҳам менга ўхшаб ўйинга қўл телефонини олмайди шекилли, алоқага чиқа олмадик. Кечроқ Азизнинг ўзи билан қўнғироқлашиб, аҳволи билан қизиқдик. – Эртага текширувга борамиз экан, ҳозирча билмадим...

Бугун эрталаб мутасаддиларимиз орқали клуб шифокори билан гаплашдик. У, илк тиббий белгиларга кўра футболчининг тизза бўғинидаги жароҳати жиддий бўлиши мумкинлиги, аниқ маълумотни эса барча зарур текширувларни ўтказиб бўлгач хабар беришини айтди. 

Кутамиз ва дуодамиз...", - деб ёзади шифокор.

Рейтинг: -25   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика