UZ

Сўнгги янгиликлар

12:30"Челси" "Барса" устидан қозонилган 3:0 ҳисобидаги ғалабадан сўнг кетма-кет 4 та ўйинда ғалаба қозона олмади  3 11:48TVCOM'да бугунги тақвим: Ўтиш ўйини, Ҳусанов “Сити” билан Мадридда ва бошқалар  0 11:30Слот Салоҳ билан юзага келган зиддият ҳақида: "Ҳаётда ҳамма хато қилади, аммо ўйинчи хато қилганини тушуняптими? Ташаббус ундан чиқиши керакми ёки мендан?"  2 11:15“Fair-play”ни “Машъал”га беринглар  9 10:46Германия МТЖ аъзоси келажаги борасида бир қарорга келди  0 10:15Европанинг ТОП клуби Рамосга таклиф юборди  3 09:46Кейннинг "Бавария"даги келажаги маълум  0 09:20Флик жамоасининг Чемпионлар Лигасидаги ғалабасига муносабат билдирди  3 08:52Месси навбатдаги совринига эга чиқди  16 08:26"Динамо" етакчиларидан бири жамоани тарк этди  3 08:00Ўзбекистоннинг ЖЧ-2026даги эҳтимолий рақиби Конго ДРнинг Африка Миллатлари Кубоги учун қайдномаси маълум  21 07:29Суперлига плей-офф. Бугун "Арал"нинг рақиби маълум бўлади  13 03:05ЕЧЛ. Салоҳсиз "Ливерпуль" меҳмонда "Интер"ни мағлубиятга учратди  19 03:05ЕЧЛ. Дастлаб гол ўтказиб юборган "Барселона" якунда "Айнтрахт"ни мағлубиятга учратди  58 03:00ЕЧЛ. "Челси" Бергамода камбэк қурбони бўлди, "Тоттенхэм" ва "Атлетико"да ғалаба ва бошқа натижалар  8

Аброр Пирриев Азиз Ғаниев 6 ойга сафдан чиққанини маълум қилди Янгиликлар

Аброр Пирриев Азиз Ғаниев 6 ойга сафдан чиққанини маълум қилди

"Локомотив" клуби ҳамда Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош шифокори Аброр Пирриев телеграм-каналида "Шабаб Ал Аҳли" футболчиси Азиз Ғаниев айнан қандай жароҳат олгани ҳақида пост қолдирди.

"Азиз Ғаниевнинг жароҳати ҳақида барча мухлислар билиб улгуришди. БАА йиғинида бўлиб турган аксар МТЖ аъзолари у билан кўришишди ҳам. Шифокор сифатида ижтимоий тармоқлардаги баъзи бир хабарларни тўғрилаган ҳолда айтар бўлсам жароҳат ташхиси: Ўнг оёқ тизза бўғини олд хочсимон бойламининг узилиши (илгари жароҳат олиб “операция” қилинган оёғи чап оёғи эди).

Ҳозирда “Шабаб Ал-Аҳли” жамоаси раҳбарияти Ғаниевнинг жарроҳлик амалиётини ўтказиш учун Европанинг кучли спорт тиббиёт марказларини мўлжаллашган. Аммо пандемия сабаб мавжуд ноқулайликларни инобатга олган ҳолда ўша мутахассисларни БААга чақиртириш варианти ҳам кўриб чиқилмоқда. Худо хохласа барчаси режадагидек амалга ошса, камида 6 ой муддатни олувчи даво ва реабилитация муолажаларидан сўнг Азиз сентябрь ойида бошланувчи амирликларнинг футбол мавсумига тайёр бўлиши мумкин. МТЖ аъзолари ва мухлислар номидан барчаси ҳамюртимиз учун хайрли якун топишини Яратгандан сўраб қоламиз", - деб ёзди шифокор Пирриев.


ВИДЕО  Азиз Ғаниевга соғлик тилаймиз. У қандай жароҳат олганди?

Рейтинг: +12   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика