Абдуқодир Ҳусанов миллий жамоа машғулотларидан олдин интервью берди

Administrator
18 мар 2025
Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов бугунги машғулотлар олдидан журналистларга кичик интервью берди.

– Ўйинга тайёргарликлар қандай?

– Тайёргарлик яхши. Ўйинга тайёрмиз.

– Абдуқодир, таассуротлар қандай?

– Таассуротлар зўр.

 Терма жамоага янги бош мураббий тайинланган, шу ҳақида фикрингиз қандай? Сиз барибир Кападзе билан бирга ишлагансиз

– Бу ердаги кўпчилик бирга ишлаган. Яхши ҳаммаси.

– Қирғизистон билан иккинчи ўйин. Бу учрашувни аввалгисидан қандай фарқи бўлади?

– Каттароқ ҳисобда ютишга ҳаракат қиламиз.

– Кўпчиликни қийнаётган савол. Тимур Кападзе учта марказий ҳимоячи билан ўйнайдими ёки иккитами? Бу ҳақида ҳали маълумот берилмадими?

– Мен бу ерда ўйинчиман, мураббий эмас.

– Клубдаги машғулотлар завқлироқми ёки терма жамоадаги?

– Иккаласи ҳам завқли.

– Кожо учрашувда қанчалик муаммо туғдириши мумкин?

– Ўйинда кўрамиз.

– Мухлисларга нима дейсиз?

– Мухлислардан қўллаб-қувватлашларини сўраймиз. Сизлар билан осонроқ бўлади.

– Пеп сизни инглиз тилини яхши билмайди деганди. Тил ўрганиш жараёни қандай кетяпти?

– Ҳаммаси яхши. Секин ўрганяпмиз.


AdministratorMuallif
Manba: championat.asia