UZ

Сўнгги янгиликлар

11:46Қувондиқ Рўзиев "Навбаҳор"га қайтди  1 11:25Трамп Кот-д’Ивуар ва Сенегал фуқароларининг АҚШга киришини чеклади. Уларнинг терма жамоалари ЖЧ-2026да ўйнайди  2 10:14МЮ Семеньо учун қанча тўлашга тайёрлиги маълум   2 09:45Хави АПЛнинг ТОП жамоасини бошқариши мумкин  1 09:18"Манчестер Сити" қишда икки нафар футболчиси билан хайрлашмоқчи  2 08:50Фабио Каннаваро Италия футболидаги ҳозирги муаммо ҳақида фикр билдирди  4 08:21Шомуродов Сане, Асенсио ва бошқа футболчилар билан бир қатордан жой олди  4 07:52"Нефтчи" билан чемпионликни қўлга киритган футболчи "Навбаҳор"га ўтди  7 07:38Ўзбекистон вакиллари ФИФАнинг "The Best" мукофоти учун кимларга овоз берганди?  5 03:40Испания кубоги. "Барселона" учинчи дивизион жамоасини мағлубиятга учратди  6 03:05Англия лига кубоги. ​Гарначонинг дубли "Челси"га "Кардифф" устидан ғалаба тақдим этди.  1 00:55"Манчестер Юнайтед" ва "Челси" "Ланс" ярим ҳимоячиси учун курашади  0 00:31Каннаваро, Шомуродов ва Файзиев The Best соврини учун кимга овоз беришди?  8 00:18"Барселона"нинг Испания Кубогидаги учрашуви ярим соатга кечиктирилди  0 23:57"У баскетболчими?" – Рафиньянинг рафиқаси ФИФАни танқид қилди  11

Абдулатиф Абдуқодиров: “Янги бош мураббий менга ишонч билдирмоқда” Янгиликлар

Абдулатиф Абдуқодиров: “Янги бош мураббий менга ишонч билдирмоқда”

“Андижон” - “Қизилқум” (3:2) баҳсида иккинчи бўлим бошида майдонга тушган ҳужумчи Абдулатиф Абдуқодиров учрашувга тез киришиб кета олди ва қисқа вақт ичида рақиб дарвозасига гол уришга эришди.

Айтиш керакки, бу гол Абдуқодировнинг жорий мавсумдаги дастлабкисидир. Ўйиндан сўнг футболчининг фикрлари билан қизиқдик.

- “Қизилқум” билан баҳсда қандай бўлмасин ғалаба қозонишимиз шарт эди. Чунки бизни фақат уч очко қониқтирарди. Шунинг учун астойдил тайёргарлик кўргандик. Жамоада мураббий ўзгарди. Бунгача ишлаб келган Эдгар Гесс пайтида асосан захирада қолиб кетаётгандим. Тўғриси, у менга ишонч билдирмади. Вақтинчалик тайинланган бош мураббий Сергев Ковшов эса менга ишонч билан қарамоқда. Бундан хурсандман. Мана бугун иккинчи бўлим бошидан майдонга туширди. Ўз навбатида омадим келиб, кўп вақт ўтмай рақиб дарвозасини ишғол этдим. Қолаверса ўйинга ҳам киришиб кетишим осон кечди. Футболчиларни яхши биламан ва улар билан анча вақтдан буён бирга ўйнаб келмоқдамиз. Албатта урган голим билан жамоага фойда келтирганимдан хурсандман. Насиб қилса келгуси учрашувларда ҳам мураббийлар штаби ва мухлисларни ишончини қозонишга харакат қиламан - дейди Абдуқодиров.   

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика