

Ўзбекистон миллий терма жамоаси Ўмон термасини 3:0 ҳисобида мағлубиятга учратди. Ушбу учрашувда майдонга туширилган Аббосбек Файзуллаев ва Абдуқодир Ҳусанов миллий терма жамоа сафидаги дебют ўйинларини ўтказишди. Файзуллаев ўйиннинг 73' дақиқасида ўйинга қўшилган бўлса, Ҳусанов 83' дақиқада майдонга туширилди.







