Аббосбек Файзуллаев "Ахмат"га қарши учрашувдан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди

Khoja
29 сен 2024, 09:20
ЦСКА ярим ҳимоячиси Аббосбек Файзуллаев "Ахмат"га қарши учрашувдан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди.

"Учинчи голда мен тўпга тегинмадим. Тодорович ўз дарвозасига тўпни жойлаб қўйди. Мен мавсумдаги илк голимни анча вақтдан бери кутаётгандим. Учинчи голдан сўнг биз бироз ўзимизни эркин қўя бошладик. Яхшиямки, рақиб бизни бунинг учун жазоламади", - деб фикр билдирди Аббосбек Файзуллаев.

Эслатиб ўтамиз, ЦСКА - "Ахмат" учрашувининг 10-дақиқасида ҳамюртимиз ҳисобни очди ва РПЛдаги мавсумдаги илк голини киритди.

Ўхшаш янгиликлар


KhojaМуаллиф
Манба: championat.com

Сўнгги янгиликлар

Барча ›