UZ

Сўнгги янгиликлар

01:17Жиру Мессидан кейин иккинчи бўлди ва у "Челси"нинг еврокубоклардаги рекордини ўрнатди  0 01:00МЮ афсонаси ЕЧЛда қайси клуб ғолиб бўлиши ҳақида фикр билдирди  6 00:45Ван Дейк: "Месси — жаҳоннинг энг яхши футболчиси, аммо биз уни тўхтатишга уриниб кўрамиз"  3 00:20Карло Анчелотти жаҳоннинг энг яхши ҳимоячисини маълум қилди   3 00:00ЕЛ. Чорак финалнинг жавоб ўйинлари ўтказилмоқда (онлайн натижалар)   15 23:58 "Пахтакор" - "Динамо" 2:0 (ФОТОГАЛЕРЕЯ)  1 23:37Карикатура: "Манчестер Сити" - "Тоттенхэм" учрашуви ҳақида  6 23:16Даврон Файзиев: "Бугун мухлисларга ёқадиган футбол бўлди"  7 23:09Европа лигаси. "Арсенал" ва "Челси" жамоаларининг асосий таркиблари билан танишинг  16 22:57Шота Арвеладзе: "Бугун жуда кўп имкониятлар яратдик"  8 22:27ЕЧЛ. Ҳафта рамзий терма жамоаси эълон қилинди. Бироқ, адолатли тузилдими?  45 21:45Евро-1992 ва ЖЧ-1994 бронза медали соҳиби 50 ёшда  6 21:38Маклишга чиқиш эшиклари кўрсатилди  0 21:02Суперлига. "Локомотив" Бухорода ғолиб бўлди  71 20:47Диего Коста машғулотлардан бош тортди  6

А Серия тарихидаги энг ёш чемпион-мураббий Янгиликлар

А Серия тарихидаги энг ёш чемпион-мураббий

Арпад Вейснинг тарихи — бу фақатгина 20 асрнинг биринчи ярмидаги буюк мураббий ҳақидаги ҳикоя эмас. Унинг исми 60 йил давомида ноҳақ ёддан чиқарилган эди.

Бунга сабаб, аввалига, фашист режими олдидаги қўрқув, Иккинчи Жаҳон урушидан кейин эса ўша пайтдаги аянчли воқеаларни эслашни исташмаган. Бугунги кунда 1927 йил Болоньяда барпо этилган “Ренато Даль-Ара” стадионида (ўтган асрнинг биринчи ярмида у “Литориале” деб аталган) Арпад Вейснинг қисқача биографияси акс этган ёдгорлик тахтаси бор. Бу ёдгорлик Бенито Муссолини отлиқ ҳайкали жойига ўрнатилган. Бундан 15 йил аввал “Арпад Вейс ким эди?” деган саволга 10тадан 9та одам жавоб бера олмасди. Бироқ 2003 йил бир италиялик журналист суриштирув ўтказди. Натижада А Сериянинг энг яхши мураббийларидан бирининг номи абадийлаштирилди.

“Guerin Sportivo” журнaлининг бош муҳаррири Маттео Марани 2 йил давомида Европани кезиб, Италиянинг уч карра чемпиони ҳақида маълумот излади. Аммо "пичоққа илинадиган" ҳеч нарса тополмади. Марани бу ишга нуқта қўймоқчи бўлди, лекин ўша онда Арпад Вейс ўғлининг мактабдаги дўстини учратиб қолди. Шундан сўнг, Маттеонинг ҳамма иши ўнгидан кела бошлади. 2007 йил Марани 10дан ортиқ шаҳарларга бориб, анчагина инсонлар билан учрашди ва керакли маълумот, ҳужжат ва расмларни қўлга киритди. Журналист тез орада “Скудеттодан Освенцимгача” номли китобини чоп этди.

Арпад Вейс — Италия футболидаги ноёб ва афсонавий шахс. У кальчога қанчалик аҳамиятли эканини билиш учун унинг ютуқларини санашнинг ўзи кифоя:

— Италиянинг уч карра чемпиони;

— А Серия тарихидаги энг ёш чемпион-мураббий — 34 ёш эди;

— А Сериянинг икки клубида чемпионлик мақомига эришган биринчи мураббий: “Амброзиана” ва “Болонья”;

— Унинг раҳбарлиги остида Италия клуби Англия клубини илк бор мағлуб этган .

Келинг, яхшиси булар ҳақида бафуржа сўзлаб берамиз.

Италия томон йўл

Арпад Вейс 1896 йил 16 апрель куни Шольт (ўша пайт Австро-Венгрияга эди) шаҳрида таваллуд топган. У болалигидан футбол билан шуғулланган, лекин профессионал даражада 23 ёшида дебют қилган. Бунчалик кеч бошлашига сабаб тиззасида хроник касаллиги бўлган. Вейснинг биринчи клуби “Тереквеш” эди. У ерда тўрт йил фаолият юритди. Шундан сўнг уни Венгрия термасига чақиришди. Бироқ Арпаднинг тиззасидаги оғриқ кўпинча унга панд берди. Шунинг учун терманинг атиги 6та ўйинида иштирок эта олди, холос. Вейсни 1924 йилги Олимпиадага ҳам чақиришди, лекин у майдонга тушгани йўқ.

Ўйинчи 1923 йил Чехословакияга борди ва Брно шаҳрининг “Маккаби” клуби билан шартнома имзолади. Бироқ у оз фурсатдан кейин клубдан кетди: ўша йилларда футболчилар 20-30 киши бўлиб, кучли чемпионатларни томоша қилишга боришарди. Кунлардан бир куни у ҳам шундай чемпионатлардан бирини кўришга борди ва “Падова” раҳбариятининг эътиборига тушди. Бир йилдан сўнг эса Миланнинг “Интер” клубига ўтди. Баъзи сабаблар туфайли клуб номи ўша пайт “Амброзиана” деб аталган. Лекин мухлислар уни барибир “Интер” дейишган.

Вейс Жузеппе Меаццани кашф қилди

Вейс “Амброзиана”нинг бир нечта ўйинида иштирок этди. Бир йилдан кейин, 1925/1926 йилги мавсумда тиззасини синдириб олди ва фаолиятини бутунлай якунлади. Арпад Вейснинг Италиядаги ўйинлар сони 20тага ҳам етиб бормади.

У ўйинчилик фаолиятини якунлаган бўлса-да, футбол соҳасидан кетгани йўқ. 1926 йил ёзда мураббий бўлиб учун Жанубий Америкага таҳсил олишга жўнаб кетди. Арпад Аргентина ва Уругвай бўйлаб саёҳат қилди. 6 ойдан сўнг Италияга қайтди ва “Алессандрия” бош мураббийига ёрдамчи бўлди. Ўз ишини эндигина бошлаган ёш йигитни “Амброзиана”да бош мураббийлик лавозимига таклиф қилишди. Ўшанда у 31 ёшда эди.

1927 йил июль. Милан жамоаси Комо шаҳрида бўлиб ўтадиган мавсумолди турнирига тайёргарлик кўраётган эди. Вейс таркибни иложи борича ёш ўйинчилар билан тўлдиришга ҳаракат қилди. Ўшанда у 17 ёшли Жузеппе Меаццага нима учун катта эътибор бергани ҳалигача тушунарсиз. Тўғри, у ёшлар жамоасида уч йилдан бери тўп тепарди. Лекин жуссаси жуда кичик, атиги 40 кг эди. Маълумотларга қараганда, ўша турнир олдидан асосий футболчининг тоби қочиб, иситмаси юқори бўлган. Шунинг учун баҳсда иштирок эта олмаган. Вейс ўшанда энг охирида Меаццани чақирган ва жамоага олишга қарор қилган экан. Жузеппени машҳур филган “ўқ” лақабини унга айнан Вейс айтганди. Меацца “Миланезе”га қарши баҳсда дебют қилди ва биринчи ўйиндаёқ дубль қилишга муваффақ бўлди. Финал ҳуштагидан сўнг Вейс кийиниш хонасига кириб, шундай деб бақирди: “Энди бу Балилла (италянчадан таржима қилганда “ўқ” деган маънони англатади) — асосий таркиб ўйинчиси”.

Меаццанинг ноёб қобилиятини пайқаган мураббий у билан ишлаб, уни юлдузга қилишга киришди. Масалан, тўпни соатлаб деворга отиш, тўп деворга ҳар текканида оёқларни алмаштириб туришга мажбур қиларди. Агар тўп ерга тушиб кетса, секундомерни бошидан ёқиб, яна қайтадан шуғуллантирар эди. Айнан шу йўл билан Вейс ёш ўйинчини чидамли қилиб, техникасини оширарди.

1929/1930 йилги мавсум Арпад Вейс ва Жузеппе Меацца “Амброзиана” таркибида А Серияда ғолиб чиқишди. Бу Италия чемпионатининг янги форматдаги биринчи мавсуми эди: икки доира учрашувлари ўтказилган ва вилоятларга ажратилмаган. Меацца 31та гол уриб, энг яхши тўпурар бўлди, 34 ёшли Вейс эса — Италиянинг энг ёш чемпион-мураббийи бўлган. Ўша вақтлар мамлакатнинг Миллий фашистлар партияси таркибига ўйинчиларни саралаш ишлари олиб борилаётган эди. Шу билан бирга, “Меҳнат Хартияси” қонуни ҳам кучга кирганди.

Болонья афсонаси

“Амброзиана” Скудеттони қўлга киритганидан сўнг, Италия клублари орасида “Ювентус” пешқадамликни қўлга олди. Кейинги 5 йил давомида туринликлар ҳеч кимни чемпионликка яқинлаштирмади. Лекин 1935/1936 йилги мавсумда “Болонья” Турин клуби билан рақобатни бошлади. Бош мураббий эса Арпад Вейс эди.
Ўша пайт у мамлакатдаги энг яхши мураббийлардан бири эди. Шунингдек, унинг шахсий ҳаётида ҳам ҳаммаси аъло даражада эди: турмуш ўртоғи Илона билан бир ўғил ва бир қиз фарзандли бўлишди. “Болонья” раҳбарияти ҳам унинг оиласига ҳар томонлама ёрдам бериб турди.

1934 йил “Болонья” президенти Ренато Даль-Ара бўлди. У клуб тарихидаги энг асосий инсонлардан бири ҳисобланади. Аслида Ренато футбол соҳасида фаолият юритишни истамаган, фашист партияси аъзолари буйруғига биноан президент бўлган: уларга рад жавобини беришга жазм қила олмаган. Лекин шу тасодифдан сўнг клубнинг энг гуллаган даври бошланди. Айнан янги президент жамоага Арпад Вейсни таклиф қилган. Даль-Ара инсонларни танлашда адашмасди: у юрист эди ва узоқ йиллар давомида адвокат бўлиб ишлаган. У венгриялик билан биринчи учрашувдан сўнг, бу лавозим учун Арпаддан яхшироғини тополмаслигини тушунган.

“Болонья” биринчи мавсумдаёқ Италия чемпионатида ғолибликни қўлга киритди. Жамоа етакчиси — ЖЧ-1934 қаҳрамони, клубнинг афсонавий ўйинчиси Анжело Скьявио эди. У финалда ҳал қилувчи голни урган. Ўша ғалабадан сўнг Арпад тарихда қолди: Италиянинг икки клубида А Серия ғолиби бўлган биринчи мураббий бўлди. Бир йилдан кейин “Болонья” яна чемпион бўлди. Шундан сўнг, “Болонья”ни Париждаги халқаро турнирга таклиф қилишди. “Сошо” ва Праганинг “Славия”сини ортда қолдирган Вейс шогирдлари финалда Лондоннинг “Челси” клуби билан тўқнаш келишди. Уларни 4:1 ҳисобда мағлуб этишди. Италияликлар ана ўшанда анлияликлар устидан илк бор ғалаба қозонган эдилар.

Фашист даҳшатлари

Аммо бир йилдан сўнг аянчли ҳодиса рўй берди: Миллий фашист партияси 1933 йилдан кейин мамлакатга келган яҳудийларни иш билан таъминлаш мумкинмаслиги ва таълим олишига рухсат берилмаслиги ҳақида қонун жорий қилди. Улар зудлик билан Италиядан чиқиб кетишлари лозим эди. Лекин яна бироз вақтдан сўнг Муссолини қонунга ўзгартириш киритиб, 1933 йилни 1919 йилга алмаштирди. Спортда эришган барча ютуқ ва хизматларига қарамай, Арпад Вейс оиласи билан ушбу рўйхатга тушиб қолди. Мураббий оиласи билан Уругвай ёки Аргентинага кетиши мумкин эди, лекин негадир бошқа йўлни танлади: Франция. Бу жуда катта хато бўлди.

Арпад у ерда уч ой давомида ҳам иш топа олмади. Оиласи қашшоқлашиб қолди: деярли барча маблағи Италияда қолиб кетганди. Вейс аёли ҳамда болалари билан Голландияга жўнаб кетди. Ниҳоят, ўша ерда иш топишга муваффақ бўлди. 1938 йил кузда Вейс “Дордрехт”нинг бош мураббийи лавозимида фаолиятини давом эттира бошлади. Кейинги икки йил унинг мураббийлик фаолиятидаги сўнгги йиллар бўлди. Бу вақт ичида у “Дордрехт”ни ажойиб ва кучли жамоага айлантирди. Ҳаттоки, улар кучли “Фейеноорд” устидан ҳам ғалаба қозонишди. Лекин фожеали воқеа — Иккинчи Жаҳон уруши бошланди.

Нидерландияликлар 5 кун ичида таслим бўлишди. 1940 йил майда мамлакатда немис ҳокимияти ўрнатилди. Яҳудийларнинг ҳаёти буткул ўзгариб кетди. Сентябрда яҳудийларга ишга жойлашиш, оммавий жойларда юриш, почтадан фойдаланиш ва бошқа кўплаб нарсалар ман этилди. Вейс оиласи билан у ердан қочмоқчи бўлди. Бу борада “Дордрехт” раҳбариятига моддий томондан ёрдам беришини сўраб, мурожаат қилди. Бироқ унга рад жавобини беришди. Ўша вақтларда Арпад ҳаётини хавф остига қўйиб буталар орасига яширинарди ва севимли жамоасининг ўйинларини томоша қилар эди. У бу ишни 1942 йил 7 август — унинг уйига аскарлар келгунга қадар қилди.

Вейс ва унинг оиласини ҳибсга олиб, Вестерборк концентрацион лагерига жўнатишди. Икки ой ўтиб эса Освенцимга юборишди. Арпад хотини, 12 ёшли ўғли Роберто ва 8 ёшли қизи Кларани сўнгги маротаба лагерда кўради. Кейин уларни Биркенауга олиб кетишади. Икки кундан сўнг Илона, фарзандлари ва бошқа яҳудийларни газланган хонага қамаб қўйишади. Освенцим маҳбуслари камдан-кам ҳолларда 4 ойдан кўпроқ яшарди. Лекин машаққатли меҳнат ва оғир шароитга қарамай, Вейс 16 ой яшади. Бу вақт ичида унинг фақат танаси ишлади, мияси эмас: турмуш ўртоғи ва фарзандлари вафот этганини эшитиб, ақлдан озган эди. 1944 йил 31 январь куни Европанинг энг яхши мураббийларидан бири оламдан ўтди.

Ҳозирда Арпад Вейс хотирасига Болоньяда ҳар йили ёшлар ўртасида турнир ўтказилади. 31 январда эса Италия клублари уни турлича хотирлайдилар: бир дақиқа сукут сақлаб, кейин Освенцим ҳақидаги ҳужжатли фильмларни томоша қиладилар.

“Ўйинчилар муҳаббатига жисмоний куч билан эмас, балки уларга меҳр бериш орқали эришиш лозим. Футболчилар руҳиятига ижобий таъсир кўрсата олмайдиган мураббийларга ачиниш керак”, — Арпад Вейс.


Нозима Зарипова таржимаси

Рейтинг: +16   

Фикрлар

+1   
24 фев 12:48:55
Radiant
Nozima Zaripova sizga tashakkur. Zo'r maqola bo'libdi!
+1   
24 фев 12:20:47
Kariimov
Азизжон Мирхабибов фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Mo‘minjonovni tili bor bo‘lsa kerak kallasiyam ishlaydi o‘zini haqligini bu narsalar shunchaki ig‘voligini ko‘rsatsin agar siz shu muammoni oddiy kamchilik deyayotgan bo‘lsangiz demak sizga g‘irrom futbol qiziqroq ekan yanayam bu ish bo‘yicha tekshiruv bo‘lmadi aks holda ...
Muminjonov nima qilgan bilmadimku
Lekin murabbiylikda juda yashi tasurot kursatgan Uzbekistondagi eng yosh murabbiyligini bilaman
Dovron Hoshimov aytib uttiku
Pahtakorda Arveladzega keragim yoq edi zahirada utirardim
Muminjonov meni qayta kashf qildi menga boshqattan imkon berdi va meni Uzbekiston terma jamoasiga qaytardi
U yosh iqtidorli doyim izlanishda edi deb
Urta meyor futbalislar bilan yulduzlari yuq jamoani 2 yilda 15 urindan 3 uringa opchiqib va uz uyida 2 yil yutqizmaganini bilaman
Qolgan ishlarga u qildi buni qildi degan di di gaplarga ishonmayman
Men rezultatga faktga ishonaman
+1   
24 фев 11:14:47
FC PARVOZ JEYNOV!
Rahmat sizga Nozimaxon. Tarjimalaringiz biz o'quvchilarni judayam qiziqtiradi. Arpad Veysning murabbiylar haqidagi fikri ba'zi murabbiylar uchun tayyorgina qo'llanmadek gap ekan.
+1   
24 фев 11:05:38
Furqat Tursunov92
“O'yinchilar muhabbatiga jismoniy kuch bilan emas, balki ularga mehr berish orqali erishish lozim. Futbolchilar ruhiyatiga ijobiy tasir ko'rsata olmaydigan murabbiylarga achinish kerak”, shu joyiga qoil lekin
+1   
24 фев 09:02:25
Mainmanager_Ferghana
Sarlavhani o'qiboq Nozimaxon singlimiz (balki opamiz) tayyorlagan bo'lsalar kerak deb o'ylagandim. Italiya futboli haqida juda ajoyib maqolalar tayyorlamoqdasiz, ijoddan charchamang.
+1   
24 фев 08:48:17
Sisen
Ажойиб макола. Ланати фашистлар
   
24 фев 14:50:02
Ilhom fc Bayern Munch
Сал эскиро экан 21-асрдан ҳам бўлсин
   
24 фев 11:52:17
Nb-24
Азизжон Мирхабибов фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Senga ish yo‘q
Менга иш керак эмас. Мен бу сайтда хакикатни ёзишни яхши кураман.Сиз нега асабийлашасиз хайронман.
   
24 фев 11:52:17
Nb-24
Азизжон Мирхабибов фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Senga ish yo‘q
Менга иш керак эмас. Мен бу сайтда хакикатни ёзишни яхши кураман.Сиз нега асабийлашасиз хайронман.
   
24 фев 11:48:59
Nb-24
Азизжон Мирхабибов фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Mo‘minjonovni tili bor bo‘lsa kerak kallasiyam ishlaydi o‘zini haqligini bu narsalar shunchaki ig‘voligini ko‘rsatsin agar siz shu muammoni oddiy kamchilik deyayotgan bo‘lsangiz demak sizga g‘irrom futbol qiziqroq ekan yanayam bu ish bo‘yicha tekshiruv bo‘lmadi aks holda ...
Хозиргина Косимовни Бунёдкорда уйин сотиб юрган, деган гапларни укидим. Бундан аввалрок билсангиз керак бир нечта мураббийлар гирром унаганлиги айтилган эди.Лекин исботи булмади. Муминжоновнинг айби деб топилган гаплар хам исботланмади.Лекин фитначилар унга карши тинмай ишлашди. ОЛЛОХдан куркмай игвони кетидан кувишди.Хакикатни ёзганларни хакорат килишди.
   
24 фев 11:25:30
Nb-24
Азизжон Мирхабибов фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Siz uxlayapsizmi Mo‘minjonovga qanaqa fitna uyushtirildi Mo‘minjonov o‘ziga o‘zi qildi hech qanday muammo va hukm o‘z o‘zidan chiqmaydi hammasida asos bo‘ladi
Узр, ухламаяпман. Иш бор жойда камчилик булади. Лекин сиз уша игво, фитналар уюштирганлар ичидамисиз йукми билмадим. Лекин бизда утмишдан изланувчан ёш кадрларни четлатиш булган.
   
24 фев 11:08:37
Nb-24
Арпад Вейснинг ""Уйинчилар мухаббати ва рухиятига ижобий таъсир курсата олмайдиган мураббийларга ачиниш керак"" деган сузларини укиб беихтиёр Муминжоновни эсладим. Бу мураббий уйинчилар мухаббатига эришган, буни биз унинг ортидан кетган уйинчилардан билдик. Лекин унга фитналар уюштириб футболдан четлатишди.Ёш изланувчан мураббийга бу жазо нотугри булди.
   
24 фев 11:04:20
FC PARVOZ JEYNOV!
Olloh jazosini bersin yomonlarni.
   
24 фев 08:59:50
MHK
Бундай батафсил тарихий малумотга кандай ээришилганикин
   
24 фев 08:48:12
Futbolni o‘zbekcha modeli
Bunday taqdir hech kimni boshiga tushishini xohlamagan bo‘lardim.
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
������.�������

CA ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг