UZ

Сўнгги янгиликлар

07:40Украина чемпионати. "Колос" - "Рух" 1:2  0 07:35Бундеслига. "Лейпциг" - "Боруссия М" 3:2  0 07:30ЛаЛига. "Дижон" - "ПСЖ" 0:4  0 07:25ЛаЛига. "Севилья" - "Барселона" 0:2  0 07:20Бундеслига. "Боруссия Д" - "Арминия" 3:0  0 07:15Бундеслига. "Бавария" - "Кельн" 5:1  0 07:10РПЛ. "Зенит" - "Ростов" 2:2  0 07:05РПЛ. "Химки" - "Уфа" 2:1  0 07:00АПЛ. "Манчестер Сити" - "Вест Хэм" 2:1  0 03:02АПЛ. "Сент-Жеймс Парк"даги ўйинда дуранг қайд этилди   0 02:40А Серия. "Ювентус" "Верона" билан дурангга имзо чекди   38 02:05Экстракласса. "Легия" меҳмонда ғалаба қозонди ва пешқадамликни янада мустаҳкамлади, Яхшибоев эса...  3 02:00Olamsport: Боксчи йигитларимиз умумжамоа ҳисобида биринчи, Заррух Адашев Тони Фергюсонга мурожаат қилди  0 01:18"Ювентус" икки нафар форвардни харид қилиш ҳаракатида   6 01:09Барча фотосуратчилар ўқиб чиқишини тавсия қиламиз: "Мен - фотожурналист". Устоз фотограф Анвар Ильясов билан дилдан суҳбат  3

А Серия. "Наполи" "Ювентус"ни мағлубиятга учратди Янгиликлар

А Серия. "Наполи" "Ювентус"ни мағлубиятга учратди

Италия чемпионати 22-туридан ўрин олган марказий учрашув якунига етди.

Наполи

Лоренцо Инсинье - 31'

Серия А . 22-тур

13/02/2021, 22:00

0
:
1
Тугади

Ювентус

Стадион: Diego Armando Maradona, 0 томошабин

Бош ҳакам: Daniele Doveri

45'
90'
23'  Джованни Ди Лоренцо
31'  Лоренцо Инсинье
56'  Тьемуэ Бакайоко
64'  Маттео Политано (Фабиан Руис)
64'  Петр Зелинский (Элиф Элмас)
75'  Виктор Осимхен (Андреа Петанья)
88'  Лоренцо Инсинье (Станислав Лоботка)
30'  Джорджо Кьеллини
45'  Хуан Куадрадо
46'  Хуан Куадрадо (Алекс Сандро)
63'  Федерико Бернардески (Уэстон Маккенни)
72'  Родриго Бентанкур (Деян Кулусевски)
90'  Адриен Рабьо

"Наполи" – "Ювентус" 1:0

"Сан-Паоло"

Гол: 1:0 – 31, пенальти Инсинье.

"Наполи" – Мерет, Ди Лоренцо, Мариу Руй, Максимович, Ррахмани, Политано (Фабиан Руис, 65), Зелиньски (Элмаз, 64), Лосано, Бакайоко, Инсинье (Лоботка, 88), Осимхен (Петанья, 75).

"Ювентус" – Шченсны, Кьеллини, де Лигт, Данило, Бентанкур (Кулусевски, 72), Куадрадо (Алекс Сандро, 46), Кьеза, Рабьо, Бернардески (Маккенни, 63), Мората, Роналду.

Огоҳлантиришлар: Ди Лоренцо (23), Кьеллини (30), Куадрадо (45), Бакайоко (56), Рабьо (90).


90+5. Ўйиннинг сўнгги дақиқалари "Наполи" дарвозаси олдида кечмоқда, аммо "Ювентус"нинг ҳужумлари муваффақиятсиз якун топмоқда.

90+1. Учрашув асосий вақтига +6 дақиқа қўшиб берилди.

90. ЗАРБААА! Криштиану Роналдунинг бош билан берган зарбасидан сўнг Мерет тўпни эгаллаб олди.

86. СЕЙВ! Мората жуда яқин нуқтадан "Наполи" дарвозасини ишғол қилишга уринди, аммо Мерет оёғи билан зарбани тўхтатиб қолди. ҚОЙИЛ! Натижада посбоннинг оёғи қайрилиб кетди.

85. ЗАРБААА! Кьезанинг ўнг оёқдан берган кучли зарбасидан сўнг тўп дарвоза устуни ёнгинасидан ўтиб кетди.

78. ЗАРБААА! Бурчакдан узатилган тўпдан сўнг Кьеллини тўпга бош билан зарба берди, аммо тўп йўлига ҳимоячи тўғаноқ бўлди.

74. "Ювентус"нинг қарши ҳужуми Роналдунинг чап оёқдаги зарбаси ва Меретнинг сейви билан якун топди.

70. Лосано ҳисобни 2:0 кўринишига келтириши мумкин эди, аммо Алекс Сандро иккинчи қаватдаги курашда рақибига имкон қолдирмади.

68. ЗАРБАААА! Алекс Сандро "Наполи" ҳимоячилари қайтарган тўпга кучл зарба берди, тўп дарвоза ёнидан ўтиб кетди, Криштиану эса тўпга тегишга уринди, аммо улгурмади.

63. ГОООЛ! ЙЎҚ! ОФСАЙД! Тўп бурчакдан ўйинга киритилди, Де Лигт кучли зарбадан сўнг тўпни жарима майдончаси марказига қайтарди, тўп учун курашга киришган Кьеллинида офсайд бўлган экан.

56. Тўп ўйинга киритилди ва Кьеза тўпга зарба берди, аммо Мерет дарвозасини голдан сақлаб қолди.

55. Сариқ карточка. Бакайоко қанот байроқчаси олдида Данилони йиқитди. "Наполи" дарвозаси олдида хавфли стандарт вазият юзага келди.

51. ЗАРБА! Роналду жаримадан зарба берди ва тўп дарвоза устидан ўтиб кетди.

49. ЗАРБААА! Роналду жуда яқин масофадан дарвоза томон зарба берди, аммо Криштиану ноқулай ҳолатда чап оёғини ишга солгани туфайли зарба кучсиз чиқди. Посбон бир амаллаб тўпни эгаллаб олди.

47. ЗАРБААА! Роналдунинг чап оёқда берган зарбаси кучсиз чиқди, аммо тўп унинг ўзига қайтди, ўнг оёқда берилган зарба эса дарвоза ёнидан ўтиб кетди.

46. Иккинчи бўлим бошланди.

ТАНАФФУС!

45+3. ЗАРБААА! Роналдунинг кучли зарбасидан сўнг тўп жонли деворга тегди ва ҳакам биринчи бўлим якунланганини маълум қилди.

45+2. Энди Куадрадо рақиб жарима майдончаси олдида фол ишлади.

45+1. Инсиньенинг яқин бурчакка берган зарбасидан сўнг Шесни тўпни эгаллаб олди.

45. Сариқ карточка. Куадрадо тўпга улгурмади ва Лосанонинг оёғига зарба бериб юборди. "Ювентус" дарвозаси олдида навбатдаги хавфли стандарт.

43. Кьеза жарима майдончаси бурчагидан "Наполи" дарвозасини нишонга олишга уриниб кўрди, зарба ноаниқ.

39. "Наполи" рақибга босим уюштириб, "Ювентус"ни шошириб қўймоқда ва натижада меҳмонларнинг пасларида хатолар рўй беряпти.

34. "Наполи"нинг навбатдаги ҳужуми зарба билан якун топди, аммо ноаниқ зарба билан.

31. ГОООЛ! Инсинье чап бурчакнинг юқори қисмига зарба берди! 1:0!

28. Инсиньенинг жаримадан узатган тўпини Шесни эгаллаб олди, аммо Рахмани ерга йиқилиб, бақириб юборди. Узатма пайтида Кьеллини Рахманининг юзига зарба бериб юборган экан, бироқ ҳакам фол йўқлигини кўрсатди. ЙЎҚ, хулоса чиқаришга шошилмаймиз, бош ҳакам ВАР орқали вазиятни кўргани кетди. ПЕНАЛЬТИ! Ҳакам нуқтани кўрсатди

24. Қанотдан узатма ва Роналдуууу... "Наполи" посбони Мерет тўпга биринчи чиқди ва уни уриб юборди. Бунинг устига офсайд бор экан.

15. "Наполи" Бернардескининг зарбасига ҳудди шундай жавоб қайтарди. Инсинье тепган тўп дарвоза устидан ўтиб кетди.

14. ЗАРБААА! Кьеза бошлаб берган ҳужумни Бернардески кучли, аммо ноаниқ зарба билан якунлади.

9. Бернардескининг кесувчи пасида ҳисоб-китоб чала бўлгани билиниб қолди, чунки Роналду тўпга ета олмади, бироқ меҳмонлар бурчак зарбаси ишлаб олишди.

6. Роналду узоқ масофадан чап оёғи билан "Наполи" дарвозасини ишғол қилишга уринди, тўп тўғри борганига қарамай зарба кучсиз бўлди.

3. Жамоалар ўзларининг анъанавий либосларида ҳаракат қилишмоқда.

1. Учрашув бошланди.

"Наполи" – "Ювентус"

22.00, "Сан-Паоло"

"Наполи" – Оспина, Ди Лоренцо, Мариу Руй, Максимович, Ррахмани, Политано, Зелиньски, Лосано, Бакайоко, Инсинье, Осимхен.

"Ювентус" – Шесний, Кьеллини, де Лигт, Данило, Бентанкур, Куадрадо, Кьеза, Рабьо, Бернардески, Мората, Роналду.

Рейтинг: +20   

Фикрлар

+13   
13 фев 21:34:35
Azizbek Rustamovich2
Napoliga omad. Milan tarafdan
+12   
14 фев 00:01:43
Pozativniy Paren
Судья пеналти берганда Роналду гол урарди афсус судья судя ярамас экен
+10   
13 фев 23:58:45
Pozativniy Paren
Наполда пирло ва унинг шогиртлари тиз чоктирилди
+8   
14 фев 00:07:47
Камол Насиров
Ювентус шу ахволи бўлса Женоа бемалол юта оларкан
+7   
14 фев 00:08:58
fanmilan
битта ойинди кориб судить кмелада кьеллини зор ойнайатоди боптуради ювени омади келмади кйин беньанкур билан рабйо копро разрущителный счетти ушагани зор тандем а поляни коргани артур зоридди манимча травмаси борлиги учун тушмади ниче милан ютса болди коганла холлаганча ойнорсин димиз форза милан маладес Газмяс (гаттузо)
+7   
13 фев 22:43:47
Badjio
Женоа арини уйини кузгаб кетган шекили
+5   
13 фев 23:46:53
Ma'rufjon Xalilov
Италияда чемпионлик пойгаси авжида бугунги уйин Кандай натижа билан тугашидан катий назар Ювентус уйинида пасайиш бор барибир Ювентус да факат Кеза уйнаяпти
+4   
14 фев 00:06:32
Pozativniy Paren
Haqiqat_2 фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Чичқоқмисан, қотган бўқни титмагин
Нормально бол одаммисан
+4   
14 фев 00:05:47
музаффар барса
Бугун Роналдонинг куни эмас экан!
+4   
14 фев 00:03:44
Farruxbayern
Napoliga omad
+3   
14 фев 00:02:26
CH E L S E A
Napoli muxlislariga g'alaba muborak, bir amalladi...
+2   
14 фев 00:11:03
Pozativniy Paren
Haqiqat_2 фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Ўзинг одаммисан, ёзган гапингни қара
Мен хичкимни хакорат килганим йоок просто борини ёздим
+1   
14 фев 01:05:55
kaxa.uz
Мората бугун омадсиз бўлди.
Мората у ёғ бу ёғиннга қарата.
+1   
14 фев 00:12:09
Milanooo
Bunday oyin bilan Yuventus chempionlar ligasida Portudan ota olarmikin?!
+1   
14 фев 00:09:06
Haqiqat_2
Pozativniy Paren фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Нормально бол одаммисан
Ўзинг одаммисан, ёзган гапингни қара
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика