UZ

Сўнгги янгиликлар

12:07Қотиллик учун жазо ўтаб чиққан дарвозабон яна қамоққа қайтарилади  0 11:39"Челси" лидери клубда қолишни хоҳлайди, аммо раҳбарият бошқача фикрда  0 11:15Икки футболчи учун 100 миллион. "Реал" ёзги трансфер ойнасидаги устувор мақсадларини белгилаб олди  5 10:34"Нефтчи" - "Андижон" учрашувига чипталар сотуви бошланди  3 09:52Дибаланинг кейинги манзили маълум  3 09:24Хави 2023 йилда Мессининг "Барселона"га ўтмаганига жамоа президентини айблади  23 08:55Пеп Гвардиола дунёда исталган футболчини шуғуллантириш имкони бўлса, кимни танлашини айтди  8 08:27Эрондан қайтган бир қатор футболчиларимиз миллий терма жамоаси мураббийлари назоратида машғулот олиб бормоқда  2 07:58ЎзПФЛ. Бухоро ва Ғузордаги стадионда муаммолар мавжуд  18 07:30Осиё Кубоги. Бугун аёллар терма жамоамиз Бангладешга қарши баҳс олиб боради  1 03:30Минус 10 очко: Хитой чемпионатида 13 та клуб жазоланди  4 02:45А Серия. Милан дербисида "Милан" "Интер"ни мағлуб этди  20 00:53"Реал" "Ливерпуль” юлдузини кузатишда давом этмоқда  1 23:55А Серия. "Рома" меҳмонда "Женоа"га мағлуб бўлди  2 23:42ПСЖ ўйинларига қалбаки чипталар тайёрлаб сотганликда гумон қилинган шахс қўлга олинди  0

А Серия. Шомуродов гол урган ўйинда "Женоа" бир очко қўлга киритди Янгиликлар

А Серия. Шомуродов гол урган ўйинда "Женоа" бир очко қўлга киритди

А Сериянинг 23-тури доирасидаги "Женоа" – "Верона" учрашувининг матнли трансляциясини кузатиб боринг.

"Женоа" – "Верона" 2:2

"Луижи Феррарис"

Голлар: Илич (17, 0:1), Шомуродов (49, 1:1), Фараони (61, 1:2), Баделж (90+5, 2:2).

"Женоа" – Перин, Чиборра (Пеллегрини, 46), Масьелло, Кришито, Дзаппакоста, Бадель, Радованович, Зайц (Шомуродов, 46), Стротман (Пандев, 67), Пьяца (Ровелла, 55), Дестро (Скамакка, 67).

"Верона" – Сильвестри, Гюнтер, Ловато (Четин, 46), Маньяни, Фараони (Роналду Виейра, 68), Тамез, Лазович, Дзакканьи, Илич, Барак, Лазанья.

Огоҳлантириш: Стротман (57), Четин (74).

Дженоа

Элдор Шомуродов - 48', Милан Бадель - 90'

Серия А . 23-тур

20/02/2021, 22:00

2
:
2
Тугади

Верона

Иван Илич - 17', Давиде Фараони - 61'

Стадион: Stadio Luigi Ferraris, 0 томошабин

Бош ҳакам: Matteo Marchetti

45'
90'
46'  Леннарт Чиборра (Лука Пеллегрини)
46'  Миха Зайц (Элдор Шомуродов)
48'  Элдор Шомуродов
55'  Марко Пьяца (Николо Ровелла)
57'  Кевин Стротман
67'  Маттиа Дестро (Джанлука Скамакка)
67'  Кевин Стротман (Горан Пандев)
90'  Милан Бадель
17'  Иван Илич
17'  Антонин Барак
46'  Маттео Ловато (Йылдырым Четин)
61'  Давиде Фараони
67'  Давиде Фараони (Роналду Виейра)
74'  Йылдырым Четин
82'  Иван Илич (Мигел Велозу)
82'  Маттиа Дзакканьи (Даниэль Бесса)
90'  Адриен Тамез (Стефано Стураро)

ЯНГИЛАШ

Учрашув якунланди!! "Женоа" дуранг ўйнади ва очколари сонини 26тага етказиб олди.

90+5. ГООООООООООООЛЛЛЛЛ!!! БАДЕЕЕЛЖЖЖЖЖ!!!! ДАХШАТЛИ ГОООООООООЛЛЛЛЛ!!! "Женоа" сўнгги дақиқада мағлубиятдан қутулиб қолмоқдааааа!!!

Ўйинга 5 дақиқа қўшиб берилди.

88. УХХХХ!! Иличнинг зарбаси ноаниқ кетди.

85. Скамакка рақиб жарима майдончаси ичида йиқитилди. Аммо ВАР ҳам бу вазиятда пенальтини кўрмади...

83. "Женоа" ҳужумкорликка катта эътибор қаратган.

79. Скамакка товони билан зарба йўллади. Аммо ҳимоячи тўпни бурчакка чиқариб юборди.

76. Баделжнинг зарбаси рақибига тегиб қайтди.

74. "Женоа"нинг ҳужумдаги фаоллиги ошди. Аммо вазиятлар яратилмаяпти.

70. "Женоа" ҳужумга ўтганди. Скамакка тўпни қўли билан ўйнади.

67. Баллардини бирданига икки ҳужумчини майдонга туширмоқда. Вабанк бошланди!

63. ЗАРБААА!! Дзакканьининг зарбасини Перин қайтариб юборди!

61. Гол! "Фирьавни" жамоасини ҳисобда олдинга олиб чиқди.

60. "Верона" ҳужумкорликни оширган. Кетма-кет ҳужумлар ташкил қилиняпти.

57. "Верона"да яхши вазият. Жарима зарбаси.

55. "Верона"да яна бир вазият. Аммо ҳеч нима бўлмади.

53. ЗАРБААААА!!! Лазанья аввалига яқин масофадан "Женоа" дарвозаси устунини пойлади, Лазовичнинг узоқ масофадан йўллаган зарбаси эса ноаниқ кетди.

49. ГООООООООООООООООООООООООООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!!!!!!!!!! ЭЛДОООООООООООРРРРРРРРРРРРРРР!!!!! РАҲМАТТТТТТТТТТТ!!! РАҲМАААААААТТТТТТТ!!! ЭЛДОООООООООООРРРРРР!!!

46. Иккинчи бўлим бошланди!

- Жамоалар майдонга қайтиб чиқишмоқда. Биз эса Шомуродовни майдонда кўрамиз. У захирадан майдонга тушди.

Танаффус!

45+3. ЗАЙЦЦЦЦ!!! 100 фоизлик имконият йўқ бўлди...

45+2. "Женоа" кетма-кет ҳужумлар уюштирмоқда. Зарбалар эса ўтмаяпти. Ҳимоячилар яхши ўйнашмоқда.

Биринчи бўлимга 2 дақиқа қўшиб берилди!

44. УХХХХ!! Хавфли вазият! Дзакканьининг қанотдан оширган тўпи дарвозанинг тўри юқори қисмига бориб тушди.

40. ЗАРБАААААА!! Бироз ноаниқ!! Зайцнинг зарбаси дарвозанинг юқорисидан ўтиб кетди!

39. УХХХХ!! "Женоа"да стандарт вазият!! АЖойиб нуқта!

36. "Женоа" деярли вазият ярата олмаяпти.

32. Ўйин сурати тенглашган. 

27. "Женоа"да вазият юзага келди. Дестро томон узатилган тўпни ҳимоячи таъқиби остида йўқотди.

25. "Женоа" ҳужумга ўтишга жудаям қийналмоқда. Ҳимояда ҳам ўйин унчалик яхши эмас.

23. ИЙЕЕЕ!! Чиборраа?! Қанотдан узатилган тўпни Чиборра дарвозага кирита олмади.

19. УХХХХХХ!! Ласанья бирга бир вазиятдан фойдалана олмади!!! Дахшатли вазият кўкка совурилди!

17. Гол!! Илич ҳисобни очди!

12. "Верона" ҳужумга ўтди. Барак узатган тўпни Дзакканьи оффсайддан қабул қилиб олди ва хуштак чалинди.

9. Масьелло дарвозабонга тўп узатишда сусткашлик қилди. Рақиб ҳужумчиси тўпга етиб боргунча Перин тўпга пешвоз чиқди.

6. "Верона" олдинга ўтди. Лазовичнинг қанотдан узатган тўпини ҳимоячилар қайтариб юборишди.

4. Жамоалар ўйинни секин темп билан бошлашди.

1. УЧРАШУВ БОШЛАНДИ!

- Жамоалар майдонга чиқиб келишган. Стадион узра А Серия мадҳияси янграмоқда.

- Ассалому алайкум, ҳурматли футбол ишқибозлари! Эътиборингизни "Луижи Феррарис" ўйингоҳига қаратамиз. Унда "Женоа" "Верона"га қарши баҳс олиб боради. Учрашувни сизлар билан Миржалол Норматов кузатиб боради.

Рейтинг: +76   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика