UZ

Сўнгги янгиликлар

13:35"Ҳакамда рўйхат бор эди!" — Моуринью "Реал" билан ўйиндаги четлатилиши ва ҳакамларнинг "ўйини" ҳақида гапирди  1 13:12"Бенфика" ходимлари "Реал" кийиниш хонасига бостириб киришга уринган экан  21 13:10Ўзбекистон Суперлигаси учун Fantasy Football ишга тушди  0 12:36Расман: "Хоразм" сафига сенегаллик ҳужумчи келиб қўшилди  1 12:24Хвича Анрининг антирекордини такрорлади! ПСЖ эса Монакода ғалаба қозонди  2 11:45"Бенфика" президенти Руй Кошта "Реал" вакили билан жанжалда иштирок этди  10 11:34Назорат учрашувлари. "Андижон" мағлубият, "Сурхон" ғалаба, "Бунёдкор" дуранг билан Туркия йиғинини якунлади  0 11:20Моуринью учун "Реал" ноқулай рақибга айланмоқда: "Special One"да 7 ўйинда 5 та мағлубият  0 10:48"Ювентус" 67 йилдан кейин илк бор Еврокубок ўйинида 5 та гол ўтказиб юборди  5 10:20"У энди ҳеч қачон футбол ўйнамаслиги керак". Мбаппе — "Бенфика" ўйинчиси ҳақида  14 09:53Грузия чемпионатининг иккинчи рақамли тўпурари Ўзбекистон Пролигасида ўйнаши мумкин  0 09:25Винисиус иккинчи ўринга кўтарилиб олди  12 08:57"Насаф"нинг яна бир асосий футболчиси "Навбаҳор"га ўтиши мумкин  14 08:30Жанлука Престианни Винисиус Жуниорнинг ирқий айбловларига жавоб берди   10 08:04"Андижон" яна бир Осиё чемпиони билан шартнома имзолади  2

А Серия. Шомуродов гол урган ўйинда "Женоа" бир очко қўлга киритди Янгиликлар

А Серия. Шомуродов гол урган ўйинда "Женоа" бир очко қўлга киритди

А Сериянинг 23-тури доирасидаги "Женоа" – "Верона" учрашувининг матнли трансляциясини кузатиб боринг.

"Женоа" – "Верона" 2:2

"Луижи Феррарис"

Голлар: Илич (17, 0:1), Шомуродов (49, 1:1), Фараони (61, 1:2), Баделж (90+5, 2:2).

"Женоа" – Перин, Чиборра (Пеллегрини, 46), Масьелло, Кришито, Дзаппакоста, Бадель, Радованович, Зайц (Шомуродов, 46), Стротман (Пандев, 67), Пьяца (Ровелла, 55), Дестро (Скамакка, 67).

"Верона" – Сильвестри, Гюнтер, Ловато (Четин, 46), Маньяни, Фараони (Роналду Виейра, 68), Тамез, Лазович, Дзакканьи, Илич, Барак, Лазанья.

Огоҳлантириш: Стротман (57), Четин (74).

Дженоа

Элдор Шомуродов - 48', Милан Бадель - 90'

Серия А . 23-тур

20/02/2021, 22:00

2
:
2
Тугади

Верона

Иван Илич - 17', Давиде Фараони - 61'

Стадион: Stadio Luigi Ferraris, 0 томошабин

Бош ҳакам: Matteo Marchetti

45'
90'
46'  Леннарт Чиборра (Лука Пеллегрини)
46'  Миха Зайц (Элдор Шомуродов)
48'  Элдор Шомуродов
55'  Марко Пьяца (Николо Ровелла)
57'  Кевин Стротман
67'  Маттиа Дестро (Джанлука Скамакка)
67'  Кевин Стротман (Горан Пандев)
90'  Милан Бадель
17'  Иван Илич
17'  Антонин Барак
46'  Маттео Ловато (Йылдырым Четин)
61'  Давиде Фараони
67'  Давиде Фараони (Роналду Виейра)
74'  Йылдырым Четин
82'  Иван Илич (Мигел Велозу)
82'  Маттиа Дзакканьи (Даниэль Бесса)
90'  Адриен Тамез (Стефано Стураро)

ЯНГИЛАШ

Учрашув якунланди!! "Женоа" дуранг ўйнади ва очколари сонини 26тага етказиб олди.

90+5. ГООООООООООООЛЛЛЛЛ!!! БАДЕЕЕЛЖЖЖЖЖ!!!! ДАХШАТЛИ ГОООООООООЛЛЛЛЛ!!! "Женоа" сўнгги дақиқада мағлубиятдан қутулиб қолмоқдааааа!!!

Ўйинга 5 дақиқа қўшиб берилди.

88. УХХХХ!! Иличнинг зарбаси ноаниқ кетди.

85. Скамакка рақиб жарима майдончаси ичида йиқитилди. Аммо ВАР ҳам бу вазиятда пенальтини кўрмади...

83. "Женоа" ҳужумкорликка катта эътибор қаратган.

79. Скамакка товони билан зарба йўллади. Аммо ҳимоячи тўпни бурчакка чиқариб юборди.

76. Баделжнинг зарбаси рақибига тегиб қайтди.

74. "Женоа"нинг ҳужумдаги фаоллиги ошди. Аммо вазиятлар яратилмаяпти.

70. "Женоа" ҳужумга ўтганди. Скамакка тўпни қўли билан ўйнади.

67. Баллардини бирданига икки ҳужумчини майдонга туширмоқда. Вабанк бошланди!

63. ЗАРБААА!! Дзакканьининг зарбасини Перин қайтариб юборди!

61. Гол! "Фирьавни" жамоасини ҳисобда олдинга олиб чиқди.

60. "Верона" ҳужумкорликни оширган. Кетма-кет ҳужумлар ташкил қилиняпти.

57. "Верона"да яхши вазият. Жарима зарбаси.

55. "Верона"да яна бир вазият. Аммо ҳеч нима бўлмади.

53. ЗАРБААААА!!! Лазанья аввалига яқин масофадан "Женоа" дарвозаси устунини пойлади, Лазовичнинг узоқ масофадан йўллаган зарбаси эса ноаниқ кетди.

49. ГООООООООООООООООООООООООООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!!!!!!!!!! ЭЛДОООООООООООРРРРРРРРРРРРРРР!!!!! РАҲМАТТТТТТТТТТТ!!! РАҲМАААААААТТТТТТТ!!! ЭЛДОООООООООООРРРРРР!!!

46. Иккинчи бўлим бошланди!

- Жамоалар майдонга қайтиб чиқишмоқда. Биз эса Шомуродовни майдонда кўрамиз. У захирадан майдонга тушди.

Танаффус!

45+3. ЗАЙЦЦЦЦ!!! 100 фоизлик имконият йўқ бўлди...

45+2. "Женоа" кетма-кет ҳужумлар уюштирмоқда. Зарбалар эса ўтмаяпти. Ҳимоячилар яхши ўйнашмоқда.

Биринчи бўлимга 2 дақиқа қўшиб берилди!

44. УХХХХ!! Хавфли вазият! Дзакканьининг қанотдан оширган тўпи дарвозанинг тўри юқори қисмига бориб тушди.

40. ЗАРБАААААА!! Бироз ноаниқ!! Зайцнинг зарбаси дарвозанинг юқорисидан ўтиб кетди!

39. УХХХХ!! "Женоа"да стандарт вазият!! АЖойиб нуқта!

36. "Женоа" деярли вазият ярата олмаяпти.

32. Ўйин сурати тенглашган. 

27. "Женоа"да вазият юзага келди. Дестро томон узатилган тўпни ҳимоячи таъқиби остида йўқотди.

25. "Женоа" ҳужумга ўтишга жудаям қийналмоқда. Ҳимояда ҳам ўйин унчалик яхши эмас.

23. ИЙЕЕЕ!! Чиборраа?! Қанотдан узатилган тўпни Чиборра дарвозага кирита олмади.

19. УХХХХХХ!! Ласанья бирга бир вазиятдан фойдалана олмади!!! Дахшатли вазият кўкка совурилди!

17. Гол!! Илич ҳисобни очди!

12. "Верона" ҳужумга ўтди. Барак узатган тўпни Дзакканьи оффсайддан қабул қилиб олди ва хуштак чалинди.

9. Масьелло дарвозабонга тўп узатишда сусткашлик қилди. Рақиб ҳужумчиси тўпга етиб боргунча Перин тўпга пешвоз чиқди.

6. "Верона" олдинга ўтди. Лазовичнинг қанотдан узатган тўпини ҳимоячилар қайтариб юборишди.

4. Жамоалар ўйинни секин темп билан бошлашди.

1. УЧРАШУВ БОШЛАНДИ!

- Жамоалар майдонга чиқиб келишган. Стадион узра А Серия мадҳияси янграмоқда.

- Ассалому алайкум, ҳурматли футбол ишқибозлари! Эътиборингизни "Луижи Феррарис" ўйингоҳига қаратамиз. Унда "Женоа" "Верона"га қарши баҳс олиб боради. Учрашувни сизлар билан Миржалол Норматов кузатиб боради.

Рейтинг: +76   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика