А Серия футболчисидан допинг топилди

Aslanov Jasurbek
9 мар 2018
"Кальяри" ярим ҳимоячиси Жоао Педро келаси учрашувларда майдонга тушмайди.

Маълумотларга кўра, тақиқнинг сабаби бразилиялик футболчи допинг-тестдан ўта олмагани бўлди. Допинг-тест тақиқланган воситага ижобий натижа берди.

Жорий мавсум 25 ёшли футболчи "Кальяри" сафида А Сериянинг 21та учрашувида майдонга тушиб, 5та гол урди ва 1та голли пас берди.

Жоао Педро бунгача "Атлетико Минейро", "Палермо", "Витория Гимарайнш", "Пеньяроль", "Сантос" каби клубларда тўп тепган.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Football-Italia