UZ

Сўнгги янгиликлар

02:58ЕЧЛ. ПСЖ "Челси"ни йирик ҳисобда мағлуб этди, "Буду Глимт" эса "Спортинг" дарвозасига жавобсиз 3 та гол урди  30 02:50ЕЧЛ. "Реал Мадрид" Вальверденинг хет-триги эвазига "Манчестер Сити"ни мағлуб этди  278 01:52Александр Хомяков: "Барчаси яхши бўлади, хавотир олманг. Футболчиларга эътирозим йўқ"  3 00:55Суперлига. "Бухоро" – "Хоразм" 1:1   0 00:40Cергей Токов: "Жамоани кучайтира оладиган маҳаллий футболчилар қолмади"  0 00:38Мирко Йеличич: "Жасур Яхшибоев? Бу ҳолат мен учун ҳам тушунарсиз"  5 00:38ЕЧЛ. Хаверцнинг 89-дақиқада пенальтидан урган голи "Арсенал"ни "Байер"га қарши ўйиндаги мағлубиятдан асраб қолди  21 00:28Қаршидаги "Марказий" ўйингоҳга янги чим ётқизиш ишлари бошланди  3 00:03Андрей Шипилов: "Қўқон-1912" энг ёши катта жамоа? Гапингиз тўғридир. Лекин мен паспортга қарамайман"  3 23:47"Реал" — "Манчестер Сити". Ҳусанов асосий таркибда!  44 23:06Эден Азар ВАРни бекор қилиш тарафдори  7 22:32Бруну Фернандеш "Арсенал"га ўтиши мумкин  5 22:05Суперлига. "Локомотив" – "Қўқон-1912" 0:0   2 21:40Суперлига. "Бухоро" ўз уйида "Хоразм" билан дуранг ўйнади  18 21:39Финалиссима қўчирилди  11

"8+3". Ўзбекистон терма жамоасини ҳеч қачон кучли мураббий бошқармаган (12-сон) Янгиликлар

"8+3". Ўзбекистон терма жамоасини ҳеч қачон кучли мураббий бошқармаган (12-сон)

Championat.asia'да "8+3" рукни давом этади.

Бу гал журналист, ПФЛ мусобақаларни ўтказиш бўлимида фаолият юритаётган Шерзод Ражабов билан суҳбатлашдик. Унга футболга оид 8, футболдан ташқари 3та савол билан мурожаат қилдик.

- Сиз ўйинларини бевосита кузатган энг кучли футболчи ким?

- Мен кузатганларим ичида энг кучлиси Лионель Месси. 

- Сиз кўрган энг чиройли гол қайси?

- Чиройли голлар талайгина. Улардан биттасини танлаш қийин. Роберто Карлоснинг Францияга жаримадан урган голи. Златан Иброҳимовичнинг Англия дарвозасига киритган тўпи. Мауро Брессаннинг "Фиорентина" - "Барселона" ўйинида киритган голи. 

- Футбол оламида бошқалардан мутлақ ажралиб турадиган шахс ким?

- Златан Иброҳимович. Уни бошқалардан мутлақ ажралиб туришини футболга қизиққан барча билса керак.

- Ўзбекистон терма жамоасини бошқарган энг кучли мураббий ким?

- Менимча, Ўзбекистон терма жамоасини шу пайтгача кучли мураббий бошқармаган. 

- Нечанчи йиллардаги терма жамоамиз барча даврларнинг энг кучлиси эди?

- 2011-2016 йиллардагиси кучлироқ эди.

- Сизнингча, бугун ўзбек футболининг қайси жиҳатлари танқидга лойиқ?

- Ўзбекистон клубларида иш юритаётган мураббийларнинг малакаси ва савияси танқидга лойиқ. 

- Аёллар ва футбол. Бунга қандай қарайсиз?

- Агар футболга қизиқишса, ўйнайверишсин. Футбол ҳам бошқа жамоавий спорт турлари каби, аёллар ўйнаши мумкин бўлган спорт тури.

- Ўзингиз ўйинларини кузатган футболчилар орасидан рамзий жамоа тузиб беринг.

- Буффон, Карлос, Пуйоль, Рамос, Замбротта, Миржалол Қосимов, Роналдиньо, Гути, Зидан, Роналду, Месси.

- Ҳаётдаги кумирингиз ким?

- Отам. Мен ҳавас қилиб, эргашадиган инсонлар аслида кўп. Барчасидан нимадир олишга, нимадир ўзлаштиришга интиламан.

- Ўзингизга ёқмаган тарафингиз қайсилар? Камчиликларингиз...

- Бироз қизиққонлигим. Тезда қизишиб кетаман. Бошқа камчиликларим ўзимга кўринмаса керак, билмадим.

- Ҳаётингизнинг бурилиш нуқтаси сифатида қайси воқеани эслайсиз?

- 2012 йилда ЎФФда иш бошлаганим. 

"8+3". Ривалдонинг Муборакдаги голи, Зафар Холмуродов ва Хиросима-1994... (11-сон)

Рейтинг: +7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика