UZ

Сўнгги янгиликлар

01:45Италия чемпионати. “Интер” сафарда “Болонья” қаршилигини енгга олмади  0 01:35Германия чемпионати. Хамес Родригеснинг фаоллиги “Бавария”га йирик ғалаба келтирди  3 01:18“Челси” ва “Манчестер Сити” А серияда энг ёш “дубл” муаллифига қизиқиш билдиришмоқда  2 01:09Испания чемпионати. “Валенсия” йирик ғалабага эришди, Дзадза хет-трикка...  1 00:54Азар жорий мавсумда илк марта майдонга тушиши мумкин  2 00:33Мухлисларнинг кам ташрифи сабабли “Сельта” клуби жаримага тортилди  9 23:56Сибасаки жароҳат олди  7 23:35Италиялик сиёсатчи Дибалани Шимолий Кореяга жўнатишни таклиф қилди  12 22:55“ПСЖ” президенти: “Неймар ва Кавани ўртасида ҳеч қандай зиддият йўқ”  8 22:22Балотелли Неймарга: "Сен ПСЖда пенальти тепишни ҳатто сўраб ўтирмаслигинг керак"  21 22:03“Бухоро” аъзолари навбатдаги учрашувга тайёргарлик кўрмоқда  20 21:55Серхио Рамос "Реал"да йилига 12 миллион евро ишлайди  26 21:39Бобур Акбаров ва унинг жамоаси супер лигага чиқиш арафасида  2 21:26Месси ва Суарез аёллари билан бирга концертга тушишди + ФОТО  28 20:58Неймар Формула-1 юлдузи ва "Victoria's Secret" модели билан ажойиб оқшомда иштирок этди + ФОТО  19

03 авг 11:21
Янгиликлар

60 ёшингиз муборак бўлсин Павел Фёдорович!

Ҳозирги кунда “Насаф” футбол академиясида ёшларга футбол сирларини ўргатиб келаётган устоз ва фахрий футболчи Павел Фёдорович Кшинякин 60 ёшга тўлди.
70 йилларда Қарши шаҳрининг “Қаршистрой” футбол жамоаси сафида шаҳримиз ва вилоятимиз шарафини муносиб ҳимоя қилган устоз футболчи бугунги кунда 1999 йилда туғилган ёш футболчиларга ҳам устозлик қилмоқда.

Кеча ушбу устоз футболчини 60 ёшини нишонлаш учун Қарши шаҳридаги “Геолог” стадионига жуда кўплаб футбол фахрийлари ва ишқибозлар йиғилишди. Маросимда улар ўртасида футбол мусобақаси ҳам бўлиб ўтди. Устоз футболчини Қашқадарё футбол федерацияси қошида ташкил этилган Вилоят футбол фахрийлари ва жонкуярлари лигаси раиси Эргаш ака Ишмуродов устоз футболчига фахрий ёрлиқ ва қимматбаҳо совғалар топширди. Шунингдек Павел Фёдоровични Қашқадарё футбол федерацияси расмийлари ҳам федерация номидан ва барча футбол ишқибозлари номидан муборакбод этишди. Юбилярни Ўзбекистон Футбол Федерацияси қошидаги фахрий футболчилар кенгаши раиси Тўлаган Исоқов ҳам телефон орқали қизғин табрикладилар.

Маросимда “Насаф” футбол клубининг бош менеджери Шамил ака Ярулин ва спорт директори Виталий Ни мураббийлардан Зафар Холмуродов, Баҳодир Аннаматов, Вали Султонов ҳамда вилоятимизда фаолият олиб бораётган бошқа футбол жамоалари мураббийлари ҳам ҳозир бўлишиб, Павел Фёдоровични туғилган куни билан табриклашди.

Ҳа, бизда ўз вақтида ўзбек футболининг ривожига ҳиссасини қўшган ҳар бир инсон назардан четда қолмаслиги керак. Ана шу анъана Қашқадарёда яхши йўлга қўйилганлиги кўриниб турибди. Зеро, устозларни қадрлаш миллий маданиятимизнинг узилмас бир бўлагидир. Устозлар бахтимизга доимо соғ ва омон бўлишсин!

Биз ҳам сайтимиз орқали барча воҳамиз футбол ишқибозлари номидан устоз Павел Фёдорович Кшинякинни улуғ 60 ёши билан муборакбод этамиз, у кишига мустаҳкам соғлик ва узоқ умр тилаймиз. Ёшларимизга футбол сирларини ўргатишдек эзгу ишларига улкан зафарлар тилаб қоламиз!
Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Энг яхшилар

Испания чемпионати. “Реал Сосьедад” – “Реал” 1 :3 Испания чемпионати. “Реал Сосьедад” – “Реал” 1 :3
Испания чемионатининг 4-тури доирасида “Реал” футболчилари сафарда...  234
Олий лига. 21-тур. "Локомотив" "Насаф"га ютқазди, "Пахтакор"дан ғалаба ва бошқа ўйинлар Олий лига. 21-тур. "Локомотив" "Насаф"га ютқазди, "Пахтакор"дан ғалаба ва бошқа ўйинлар
Бугун олий лигада 21-турдан ўрин олган олтита ўйин ўтказилди.  230
"Манчестер Юнайтед" "Эвертон"га тўртта гол урди ФОТО + ВИДЕО "Манчестер Юнайтед" "Эвертон"га тўртта гол урди ФОТО + ВИДЕО
АПЛ 5-туридан ўрин олган "Манчестер Юнайтед" –...  144
Бухоролик мухлисларнинг ЎФФ ва ПФЛга мурожаати Бухоролик мухлисларнинг ЎФФ ва ПФЛга мурожаати
Олий лиганинг 21-турида бўлиб ўтган "Бухоро" -...  143
������.�������

Выберите страну:

Mamlakatni tanlang:

Выберите язык новостей:

Yangiliklar tilini tanlang: