UZ

500-расмий учрашувини ўтказган Анвар Бердиевга ПФЛнинг махсус эсдалик совғаси топширилди Янгиликлар

500-расмий учрашувини ўтказган Анвар Бердиевга ПФЛнинг махсус эсдалик совғаси топширилди

Миллий футболимизда юбилей учрашувлар ўтказаётган афсонавий футболчилар сони ортиб бормоқда.

Хабарингиз бор, яқиндагина Игнатий Нестеровга 400-ўйинни ўтказгани учун эсдалик совғаси топширилган эди. Профессионал Футбол Лигаси бундан буён юбиляр футболчи ва мураббийларни алоҳида эътироф этиб боришни ўзига хос анъанага айлантиради.

Олдинроқ хабар берилганидек, PEPSI Суперлигаси 15-тур учрашувлари доирасидаги “Нефтчи” – “Пахтакор” учрашувида афсонавий футболчи Анвар Бердиев ўз фаолиятидаги 500-расмий ўйинини ўтказганди. Кеча “Нефтчи” – “Қизилқум” ўйини олдидан Бердиевга Профессионал Футбол Лигаси томонидан махсус эсдалик совғаси топширилди.

Таъкидлаш жоизки, 40 ёшни қаршилаган маҳоратли футболчи фаолияти давомида “Машъал”, “Насаф”, “Нефтчи”, “Бунёдкор” ҳамда “Андижон” жамоаларида тўп сурган. Анвар Бердиев Ўзбекистон миллий чемпионатлари тарихидаги энг яхши тўпурар бўлиб турибди. Маҳоратли футболчи ҳисобида 225 та гол мавжуд.

Рейтинг: +15   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
������.�������

CA ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг