40 йиллик тақиқдан сўнг, аёллар Эрон миллий терма жамоасининг ўйинини кўриш учун стадионга киритилди

10 окт 2019, 21:10
ЖЧ-2022 саралаш босқичида Эрон ўз майдонида Камбоджага истаганича гол урди.

Учрашувда эронлик аёл мухлислар 40 йиллик тақиқдан сўнг яна футбол кўриш учун стадионга кириш имкониятига эга бўлишди. Ушбу жиҳат ҳам эронлик футболчиларни рухлантириб юборган бўлиши мумкин. Эрон мазкур учрашувда Камбоджа дарвозасига жавобсиз 14 та гол киритди, Азмун хэт-трикка эришди. 

Эрон – Камбоджа 14:0 (7:0, 7:0)

10 октябрь, 18.30, «Azadi Stadium»

Голлар: 1:0 – 5 Нуроллахи, 2:0 – 11 Азмун, 3:0 – 18 Канаанизадеган, 4:0 – 22 Тареми, 5:0 – 35 Азмун, 6:0 – 40 Ансарифард, 7:0 – 44 Азмун, 8:0 – 48 Ансарифард, 9:0 – 54 Тареми, 10:0 – 60 Ансарифард, 11:0 – 65 Mohebi, 12:0 – 67 Mohebi, 13:0 – 85 Мохаммади, 14:0 – 88 Ансарифард.

Эрон – Бейранванд, Канаанизадеган, Пуралиганджи, Мохаммади, Резаян, Mohebi (Мохаммади, 72), Нуроллахи, Хаджсафи, Тареми, Азмун (Шоджаеи, 57), Ансарифард.


Ўхшаш янгиликлар


Манба: championat.asia