Сандро Тонали 10 ойга дисквалификация қилинди

Sherzod Nurmatov
26 окт 2023, 16:21
Бу ҳақда Фабрицио Романо хабар берди.

"Ньюкасл" ярим ҳимоячиси Сандро Тонали пул тикиш можароси туфайли 10 ойга футболдан четлаштирилди, шунингдек, у 8 ойлик қимор ўйинлари реабилитациясида қатнашади.

Тонали 10 ойга – 2024 йилнинг августига қадар футбол фаолиятидан четлаштирилди.

Унинг "Ньюкасл"даги мавсуми поёнига етди ва Евро-2024да ҳам иштирок этмайди.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: twitter.com/FabrizioRomano