33 ёшли мураббий "Бавария"да Фликнинг ўрнини эгаллаши мумкин

Alisher
11 мар 2021
"РБ Лейпциг" устози Юлиан Нагельсманн мавсум сўнггида клубини ўзгартириши мумкин.

33 ёшли мутахассиснинг хизматларига Мюнхеннинг "Бавария" клуби қизиқиш билдирмоқда. Юлиан Германия терма жамоасида иш бошлаши мумкин бўлган Ханс-Дитер Фликнинг ўрнини эгаллаши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, Йоахим Лёв Евро-2020дан сўнг миллий жамоани тарк этади.

Нагельсманн "РБ Лейпциг"ни 2019 йилдан бери шуғуллантиради. Мутахассис бунга қадар "Хоффенхайм"да ишлаган.


AlisherМуаллиф
Манба: Bild