“Спартак” ПСВ хавбекини ўз сафига қўшиб олади

Eldor Akmurzayev
9 янв 2021
ПСВ ярим ҳимоячиси Йоррит Хендрикс фаолиятини РПЛда давом эттиради.

У “Спартак” билан кўп йиллик шартнома имзолайди ва бу 11 январга қадар амалга ошиши кутилмоқда. Хендрикс ПСВнинг Нидерландия чемпионати 15-тури доирасида "Аякс"га қарши ўйин учун эълон қилган қайдномасидан жой олмади.

Йоррит Хендрикс – ПСВ тарбияланувчиси ҳисобланади. 25 ёшли футболчининг жамоа билан амалдаги келишуви жорий мавсум якунигача тузилган. У 2020/21 йилги мавсум клуб либосида 16 ўйинда майдонга тушиб, бирорта ҳам самарали натижа кўрсатолмади. Transfermarkt эса Хендрикснинг нархини 4 млн еврога баҳоламоқда

Йоррит 2016 йил Нидерландия ТЖ дебют қилган ва шундан буён терма сафида бошқа майдонга тушмаган.


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: Voetbal International