

Жамоанинг ҳозирги мураббийи Оле Гуннар Сульшер ҳафта сўнггида истеъфога чиқарилиши мумкин. Агар МЮ АПЛ доирасидаги "Эвертон"га қарши ўйинда мағлубиятга учраса, норвегиялик мутахассис клубдан кетади.
Олдинроқ манчестерликларнинг "Лестер" бош мураббийи Брендан Рожерсга қизиқиш билдираётгани борасида хабарлар янграган эди. Томонлар музокаралар ҳам олиб боришган.
"Манчестер Юнайтед" АПЛнинг жорий мавсумида 6та ўйиндан сўнг жадвалда 15-ўринда бормоқда.



