championat.asia талқинига кўра апрель ойининг энг яхши дарвозабони - Санжар Қувватов

Narzulla Saydullayev
2 май 2019
Сайтимиз ўз одатига содиқ қолган ҳолда ой лауреатларини аниқлашда давом этади.

Championat.asia сайти журналистлари ўртасида бўлиб ўтган "Апрель ойининг энг яхши дарвозабони" сўровномасида "Пахтакор" посбони Санжар Қувватов энг кўп овоз тўплади.

Ўтган ойда "шерлар" Суперлигада 4та ўйин ўтказишди. Тошкентда "Насаф" мағлуб этилди - 2:1. Термизда "Сурхон" билан 0:0 ҳисобида дуранг қайд этилди. Сўнгра ўз майдонида "Динамо"дан устун келинди - 2:0. Ниҳоят Жиззахда "Сўғдиёна" мағлуб этилди - 2:1. Мана шу ўйинларнинг барчасида майдонга тушган Қувватов атиги иккита гол ўтказиб юборди ва икки учрашувни "қуруқ" ўтказди.  




championat.asia талқинига кўра март ойининг энг яхши дарвозабони - Ботирали Эргашев


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia