22 ёшли Мбаппе мавсумда 40 та гол уриб, ўз шахсий рекордини ўрнатди

Aziz Tukhtamuradov
17 май 2021, 09:57
ПСЖ футболчиси Килиан Мбаппе "Реймс"га қарши ўйинда гол урди.

Бу франциялик футболчи учун мавсумдаги 40-гол бўлди. У ўз тўпларининг 26 тасини Франция чемпионатида, 8 тасини Чемпионлар лигасида ва 6 тасини Франция кубоги ўйинларида рақиблар дарвозасига киритган. 

22 ёшли Мбаппе фаолиятида илк маротаба битта мавсумда 40 тадан кўп гол урди.

Ўхшаш янгиликлар


Aziz TukhtamuradovМуаллиф
Манба: Opta