2018 йилги мавсум регламенти. Клубларда қандай штатлар мавжуд бўлиши керак?

Tolibjon Qosimov
30 дек 2017, 10:47
2018 йилги мавсум регламентига кўра клубларда қуйидаги штат ўринлари мавжуд бўлиши керак:

- Бош менеджер (Ижрочи директор, Биринчи Вице-президент);

- Молиявий масалалар бўйича ходим;

- Хавфсизлик масаласи бўйича ходим;

- Матбуот хизмати ходими (Пресс-атташе);

- Шифокор;

- Физиотерапевт;

- Бош мураббий;

- Бош мураббий ёрдамчиси;

- Болалар футболини ривожлантириш дастури раҳбари;

- Ёшлар, болалар ва ўсмирлар жамоалари мураббийлари (минимум 4 нафар);

- Жисмоний тайёргарлик бўйича мураббий;

- Дарвозабонлар мураббийи;

- Юрист;

- Тижорат директори;

- Техник директор;

- Лицензиялаш бўйича менежер.

Мазкур штатлар рўйхати мажбурий, лекин якуний эмас. Клубларда бундан ташқари Спорт директори, Селекционер, Таҳлилчи-мураббий, Врач-диетолог, Видеоператор, майдонлар бўйича мутахассис ва ҳоказо штатлари бўлиши мумкин.

Ўхшаш янгиликлар


Tolibjon QosimovМуаллиф
Манба: the-uff.com