

Хабарингиз бор, жамоа куни кеча ўз майдонида "Қўқон-1912"ни қабул қилиб 3:0 ҳисобида ғалабага эришди. Қизиғи шундаки, "Навбаҳор" бундан аввалги учта уй учрашувидан иккитасида шу ҳисоб билан зафар қучганди. Аввалига "Қизилқум", ундан кейин "Металлург" 3:0 ҳисобида мағлуб этилганди.
Мана энди Наманганга ташриф буюрган "Қўқон-1912" ҳам ўз дарвозасидан жавобсиз учта тўп ўтказиб юборди. Бундан кўриниб турибдики, наманганликларнинг шашти анча баланд. Илҳом Мўминжонов шогирдлари ҳар бир баҳсда астойдил ҳаракат қилишмоқда дея оламиз. Яна бир маълумот: "Навбаҳор" охирги бешта ўйиннинг бирортасида ҳам гол ўтказмасдан ғалаба қозонди. Тўплар нисбати 11-0. Мана буни таҳсинга лойиқ натижа деса бўлади.



