UZ

Сўнгги янгиликлар

09:25ЦСКАнинг янги бош мураббийи ким бўлиши маълум  0 08:58Месси ғалабадан сўнг нималар деди?  1 08:33Россия футболида катта можаро. Клуб раҳбари 15 йилга қамалиши мумкин  5 08:02Клублар ўртасидаги ЖЧ. ПСЖ кутилмаганда имкониятни бой бериб қўйди  9 07:40Суперлига. Бугун 13-тур давом эттирилади  1 07:11Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Атлетико" муҳим ғалабани қўлга киритди  1 02:02КЖЧ. Лео Мессининг супер голи "Интер Майами"га иродали ғалаба тақдим қилди  26 01:50Ўзбекистон U-17 иккинчи ўртоқлик ўйинида Боливия U-17ни мағлуб қилди  23 01:03Женнаро Гаттузо: "Ҳозирги футболда Гаттузони майдонга туширмаган бўлардим"  2 00:33"Барселона" 7 футболчисидан қутулмоқчи  2 23:59Клублар ўртасидаги ЖЧ. 40 дақиқа тўхтаб қолган ўйин якунига етди  1 23:34Акмал Рустамов: "Ёшларга ишонч билдиряпмиз"  0 23:22Максим Шацких: "Легионерлар нега кетишди? Улар менинг олдимга келишди, шунчаки жамоада ўйнамаслигини айтишди"  10 23:09КЖЧ. "Пальмейрас" - "Ал Аҳли" учрашуви тўхтатилди. Нега?  10 22:42Ҳаким Фузайлов: "Сўнгги ўйинимизни 3 кун олдин ўтказгандик, йигитларда чарчоқ аломатлари сезилди"  2

Биласизми? "Навбаҳор" охирги тўртта уй учрашувидан учтасида бир хил 3:0 ҳисобида ғалаба қозонди Янгиликлар

Биласизми? "Навбаҳор" охирги тўртта уй учрашувидан учтасида бир хил 3:0 ҳисобида ғалаба қозонди

Наманганнинг "Навбаҳор" клуби Суперлига баҳсларини кўтаринки кайфиятда ўтказмоқда.

Хабарингиз бор, жамоа куни кеча ўз майдонида "Қўқон-1912"ни қабул қилиб 3:0 ҳисобида ғалабага эришди. Қизиғи шундаки, "Навбаҳор" бундан аввалги учта уй учрашувидан иккитасида шу ҳисоб билан зафар қучганди. Аввалига "Қизилқум", ундан кейин "Металлург" 3:0 ҳисобида мағлуб этилганди.

Мана энди Наманганга ташриф буюрган "Қўқон-1912" ҳам ўз дарвозасидан жавобсиз учта тўп ўтказиб юборди. Бундан кўриниб турибдики, наманганликларнинг шашти анча баланд. Илҳом Мўминжонов шогирдлари ҳар бир баҳсда астойдил ҳаракат қилишмоқда дея оламиз. Яна бир маълумот: "Навбаҳор" охирги бешта ўйиннинг бирортасида ҳам гол ўтказмасдан ғалаба қозонди. Тўплар нисбати 11-0. Мана буни таҳсинга лойиқ натижа деса бўлади.

Рейтинг: +56   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика