

Бу ҳақда Foot Mercato ўз манбаларига таяниб хабар берди. 34 ёшли футболчи 14 мавсум давомида “Реал Мадрид”да ўйнаганидан сўнг амалдаги Саудия Арабистони чемпионлари сафига келиб қўшилди. У “Қироллик клуби”да умумий ҳисобда 647 та учрашувда майдонга тушиб, 353 та гол уришга эришган.



