Осиё чемпионати қаҳрамонлари бугуннинг ўзидаёқ тақдирланишади

Aslanov Jasurbek
28 янв 2018, 16:42
Хитойда ўтказилган U23 Осиё чемпионатида Ўзбекистон олимпия терма жамоаси ғолиб номини қўлга киритди.

Бизга маълум қилишларича, вакилларимиз бугун "Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропорти"да тантанали тарзда кутиб олинади. Кейинроқ шахсан Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг топшириғи билан футболчиларни "Ўзбекистон" меҳмонхонасида тақдирлаш маросими бўлиб ўтади.

Олдинроқ хабар берганимиздек, чемпионларга биттадан Chevrolet Malibu автомобиллари топширилади.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Championat.asia