

Ушбу беллашувдан кейин “шаҳарликлар” ҳисобида очколар сони 32 талигича қолдик. Бу миллий чемпионатлар юқори дивизионида Гвардиола ишлаган жамоалар натижалари орасида энг ёмон натижа сифатида қайд этилди.
Пеп илгари “Бавария”, “Барселона” ва “Барселона Б” жамоаларида бош мураббий сифатида фаолият юритган. Испания учинчи дивизионида иштирок этувчи “Барселона Б” жамоаси 2007/08 йилги мавсумда Гвардиола қўли остида 16 учрашувда 31 очко тўплаганди.



