105 ўйин, 6 гол. Чили "гладиатор"ларидан бири термадаги фаолиятини якунлади

Mirjalol Normatov
7 июл 2019
Чили термаси қанот ярим ҳимоячиси Жан Босежур халқаро фаолиятини якунлади.

35 ёшли футболчи энди бор эътиборини ўз жамоаси "Универсидад де Чили" клубига қаратишини айтиб ўтди.

Босежур 2004-2019 йиллар давомида Чили термаси таркибида 105 ўйинда қатнашиб, 6 гол киритди.

Европада у "Серветт", "Гент", "Бирмингем" ва "Уиган" каби жамоаларда фаолият олиб борган.


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: AS