UZ

Сўнгги янгиликлар

12:27"Ливерпуль" Жотанинг оиласига футболчи билан шартнома бўйича тўлиқ суммани тўлаб беради  0 12:00Лунин қарор қилди  0 11:28МЮ ва "Арсенал" товон пули 85 млн евро бўлган "Интер" футболчисига қизиқмоқда  0 11:02Жасур Абдураимов Биринчи лига жамоаси бош мураббийига айланди  2 10:20"Истанбул Башакшехир" Шомуродовнинг трансфери учун қанча сарфлаши маълум  7 09:48"Насаф" қизиқаётган Ратиньонинг товон пули маълум  8 09:23"Сурхон" етакчиларидан бири иккинчи даврани "Динамо"да ўтказади  2 08:52Эшитдик-да. Ўзбекистон МТЖнинг яна бир аъзоси "Пахтакор"да  9 08:25Ўзбекистон МТЖнинг собиқ аъзоси Эрон клубига ўтишга яқин  4 07:57Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Челси" ва "Палмейрас" ўртасидаги баҳс якунланди  17 07:44Суперлига. Бугун 15-тур давом эттирилади  3 07:15Дориевнинг дубли "Сўғдиёна"га "Қўқон-1912" устидан ғалаба тақдим этди, "Сурхон" - "Бухоро" баҳсида эса мухлислар гол кўришмади  1 02:10Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Флуминенсе" "Ал Ҳилол"ни мағлуб қилиб, ярим финалга йўл олди!  41 01:50Кайл Уокер "Бернли"га ўтишга яқин  2 01:23"Комо" 19 ёшли ҳужумчи учун 14 миллион тўлади  0

Футболда тарафдорларнинг ўрни Янгиликлар

Футболда тарафдорларнинг ўрни

Спорт турлари орасида энг оммабоп ва катта аудиторияга эга бўлгани футбол экани шубҳасиз.

XIX асрда Англияда ихтиро қилинган оддий ўйин XXI асрга  келиб миллиардлаб тарафдор тўплашга улгурди. Барча спорт турларида бўлгани каби футболнинг ҳам барча иштирокчилари инсон экан, унда психологик омиллар муҳим бўлиб қолверади. Афсуски, ўйин ҳар қанча гўзал ва жозибали бўлмасин, салбий жиҳатлари ҳам йўқ эмас. Балки, футболнинг энг катта муаммоси фанатизм бўлса керак. Мутаассиблар ҳар ерда бўлган, бўлади ҳам. Лекин, оддий ўйиннинг унуми баъзан ҳаддан ошиқ орттириб юборилади. Баъзи ўринларда ўйлаб қоласан, фанатлар футболни дин даражасига чиқаришга ҳам улгурди. Футбол учун қонлар тўкилди, жонлар берилди...

Майли, булар ўз йўлига. Келинг, бугун футболда мухлисликнинг ижобий томонлари ҳақида гаплашамиз. 

Томошабин ва мухлислар  футболнинг жозибасига майдондаги ўйинчилардан кам ҳисса қўшмайди. Аксинча, майдондаги ўйиннинг сурьати ҳам трибунада ўтирган ишқибозларга боғлиқдир. Футболчилар ҳам одам, уларнинг ҳам ҳиссиётлари бор. Мухлисларнинг мадҳия ва ҳайқириқлари уларни ҳаяжонлантириши, рағбатларнтириши ва олға бошлаши мумкин. Норозиликлар ва ҳуштакбозликлар эса ўйинчиларга руҳий босим ўтказади. Бундай ҳолатларда фақат энг профессионалларгина бир ритмда давом этиши мумкин, руҳий ҳолати кучсизроқ бўлган футболчилар учун ўйин муддатидан олдин якунланади. 

Ўзбек футболи ҳақида гап кетса, мухлислар ўйин темпининг пастлигидан, ўйиннинг кўримсизлигидан нолишини эшитиб қоламиз. Аслида футболнинг жозибаси мухлисларнинг қўлида эканини қаршилик, намаганлик, бухоролик мухлислар исботлаб бўлишди. Ўйинчилар бўм-бўш стадионда фақат 50% куч билан ҳам ўйнаши мумкин, уларни бор кучини беришга мураббий ҳам, жамоа раҳбарлари ҳам мажбурлай олмайди. Бу иш фақат мухлисларнинг қўлидан келади. (“Навбаҳор” клубининг уй ва сафардаги ўйинларини солиштиринг. Бежизга мухлислар “лочинлар”нинг энг яхши ўйинчиси дейилмайди)

Футбол баҳорига оз муддат қолди. Шу ўринда мухлисларга бир илтимос билан юзланмоқчимиз: келинг, янги мавсум стартида стадионларни имкон қадар тўлдиринг, мухлислик қилинг. Ўйиндан завқ олинг, ҳордиқ чиқаринг, бақиринг, майли, кимнидир “ширин сўзлар” билан сийланг, лекин, келинг. Унутманг, ўзбек футболининг чиройи ўйинчилар, мураббийлар ёки ҳакамлардан кўра кўпроқ сизга боғлиқ. Сиз футболимиз учун жуда муҳимсиз. Шундай экан, келинг, кўринг ва завқланинг.

Фахриддин

Рейтинг: +7   

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика