Latest news

17:49Заид Таҳсин: "БААни енгиб, мундиалга йўл оламиз..."  0 17:27"Ал Ҳалдия" Ўзбекистонга етиб келди  4 17:17Про лига. "Олимпик-MobiUz" "Арал" билан баҳс юритмоқда (онлайн ҳисоб)  0 17:00Ван Дейк "Манчестер Юнайтед"дан учралган мағлубият ҳақида: "Иккинчи голни эҳтиётсизлик туфайли ўтказиб юбордик"  6 16:31Юрген Клопп нима учун "Манчестер Юнайтед"ни бошқаришни истамаган?  4 16:03Алонсо: "Реал" Мбаппега боғланиб қолганми? Мен бундай демаган бўлардим"  4 15:35"Навбаҳор"га санкция қўлланади  11 15:03Швеция терма жамоасига бош мураббий тайинланди  1 14:34Даҳшат! Ҳоланд мавсум бошидан бери АПЛдаги 11 та жамоадан кўпроқ гол урди  4 14:05Педри: "Биздан кутилаётган даражани кўрсатолмаяпмиз"  1 13:33"Реал" собиқ футболчиси инсультни бошдан ўтказди  0 13:04ОЧЛ 2. "Андижон" – "Ал Ҳалдия" баҳсига ҳакамлар тайинланди  5 12:35Ўзбекистонда трансфер ойнаси қачон очилади?  4 12:08Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Нефтчи" – ОКМК учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулосасини эълон қилди  24 11:43Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Филиппинга йўл олади  0

Зойир Мирзаев "Насаф"ни кумуш медаль билан табриклади News

Зойир Мирзаев "Насаф"ни кумуш медаль билан табриклади

Қаршининг "Насаф" клуби Суперлиганинг 25-туридан ўрин олган "Бунёдкор"га қарши баҳсда 1:0 ҳисобида ғалабага эришди.

Марко Станоевичнинг 8-дақиқа урган голи қаршиликларга навбатдаги уч очкони тақдим этди. Натижада Рўзиқул Бердиев шогирдлари клуб тарихида учинчи бор кумуш медалларни нақд қилишди.

"Бунёдкор" - "Насаф" учрашуви якунига етгач, 2020 йилги Ўзбекистон миллий чемпионатида 2-ўринни эгаллаб, кумуш медалларни қўлга киритган "Насаф" футбол клубини Қашқадарё вилояти ҳокими Зойир Мирзаев табриклади.

"Юртимизда бошланган футбол мавсумини воҳамиз бош жамоаси - "Насаф" клуби "Андижон" жамоасини қабул қилиб - 2:1 ҳисобида ғалаба қозонгани барча мухлисларга ҳам маълум. Кечагидек эслайман: 0:1 ҳисобида бораётган жамоамиз охирги дақиқаларда ғалабани илиб кетганди.

Ушбу ўйинда ўзим ҳам иштирок этиб, "Насаф"ни мавсумда юқори ўринларни эгаллашини кўп сонли мухлислари билан ният қилган эдик. Бугун ушбу ниятларимиз ижобат бўлиб, севимли жамоамиз ўз тарихида учинчи бор кумуш медални қўлга киритди.

Ўзбекистон вице-чемпиони - “Насаф” футбол клуби раҳбариятини, мурабиийларини, футболчиларни ва барча мен каби ушбу жамоа мухлисларини 2020 йилги Ўзбекистон миллий чемпионатида 2-ўринни эгаллаб, кумуш медалларни қўлга киритгани билан самимий табриклаб, фақат ва фақат: "Олға Насаф, олға!", деб тилак билдириб қоламан. Ҳар қандай қўллаб-қувватловга ва кўмакка тайёрман. Аждарларга хос шижоат тарк этмасин. Ютуқ муборак бўлсин!"

Зойир Мирзаев, Қашқадарё вилояти ҳокими


Rating: +35   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика