Latest news

18:55Уругвай терма жамоасининг Ўзбекистонга қарши ўйин учун қайдномаси маълум  5 18:27Ўзбекистон терма жамоаси машғулотларга киришди   6 18:16Алонсо Килиан Мбаппе жароҳат олганини маълум қилди  3 17:51Вальверде Ўзбекистон билан ўйинда қатнашмайдими?  0 17:24Фабио Каннаваро: "Шуни айта оламанки, мунидалдаги темп шунчаки даҳшатли" (матбуот анжумани)  45 17:16Ўзбекистонда ФИФАнинг Марказий Осиёдаги офиси иш бошлайди  2 17:07ЎФА Лёв ва Бенту билан музокаралар ўтказганини очиқлади  3 16:39"Эвертон" япониялик ярим ҳимоячини сотиб олмоқчи  0 16:18Расман: Фабио Каннаваро – Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи!  51 15:52Конте: "Бу йил "Наполи" учун қийин бўлади"  2 15:23Гвардиола: "Умид қиламанки, футболчилар терма жамоадан соғлом қайтишади"  0 14:55"Сўғдиёна" Ғузорда "Шўртан" устидан ғалабани тантана қилган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 14:32Флик "Севилья"дан қабул қилиб олинган шармандали мағлубиятдан кейин ўзини ҳимоя қилди  13 14:03"Арсенал" сардорининг жароҳати ҳақида маълумот берди  0 13:35Ўзбекистон ва Озарбайжон мезбонлик қиладиган U-20 Жаҳон чемпионати ҳақида нималарни биламиз?  2

Зўравонлик ва ишбилармонлик масаласини аралаштирмай туриш вақти News

Зўравонлик ва ишбилармонлик масаласини аралаштирмай туриш вақти

“Пахтакор” қолган клуб футболчиларини тортиб оляпти, деб жар солишмоқда. Нима қилиши керак?

Кучайишни истаётган ҳар қандай клуб сара футболчиларни олиб келишни истайди, “Пахтакор” ҳам бундан мустасно эмас.

“Пахтакор” бугун футболчиларни тортиб олмаяпти. Ё сотиб оляпти ёки яхши таклиф билан чақиряпти, бор гап шу. “Пахтакор” футболчиларни ўша 2002 йилларда тортиб олганди. Жамоа терма базаси сифатида шакллантирилган бўлиб, Олий Лиганинг деярли ҳар бир клуби Агамуродов бир йил давомида тузган рўйхатга кириб қолган етакчисини беришга мажбур бўлган. Ҳозир эса вазият бутунлай бошқа. Эпини қилганида, “Насаф” ўз футболчиларини сақлаб қолган бўларди. Муаммога кўр-кўрона 1 та клубни тиркаб қўйиш ярамайди.

Гап умуман бошқа жойда. Бизда ўз олдига юқори мақсад қўядиган асосан 1 та жамоа бўлиб келди. Шунинг учун ҳам Олий Лига клублари жойида қотиб қолди ва халқаро майдонда олдинга қадам ташлай олмади. “Пахтакор” юқорида айтилгани каби зўравонга айлангач, бу гегемонлик йиллар ўтиб “Бунёдкор” томонидан тугатилди ва энди ҳам кучлилар “Бунёдкор” қошида йиғилди. Бу жамоанинг қуёши сўна бошлагач, “Локомотив” катта саҳнага чиқди. Ҳамма зўрлар унинг қўлига ўтди.

Бу оддий жараён. “Пахтакор”гача ҳам шундай бўлган. 1997 йил “МХСК” ҳамма яхшини йиғиб олган ва чемпион бўлган. 2000 йиллар “Дўстлик” учун аталган ва ҳоказо. Сўнгги 15 йилда чемпионликни қўлга киритган жамоалар таркибига назар солиб кўринг. Асосий фигуралар деярли ўзгармаган: Жепаров, Кападзе, Нестеров ва улар билан бирга порлаган яна 3—4 етакчи.

Хўш, футбол бизда қачон жонланди деган саволни қўйиб кўрамиз. Мен 2007—2009 йиллар деган вариантни илгари суришни истардим. Чунки ўша даврларда “Бунёдкор”нинг пули кўп эканини ҳамма яхши биларди, “Пахтакор” эса ҳали тақдирга тан бермаганди. Ўзига хос рақобат вужудга келган. “Бунёдкор” қисман синиб, “Локомотив” катта саҳнага чиқиб олгунига қадар, бизда тоза футбол бўлганига ишонмайман. Яқиндагина терма кимларнинг қўлида ўйинчоқ бўлган эрса, мен айтаётган ўша даврда чемпионат ҳам айнан уларнинг қўлида қўғирчоқ бўлаётган, биз оддий битта театр томоша қилиб юргандик.

Ҳозир эса бир-бири билан рақобат қилиши мумкин бўлган 2 та жамоа бордек (шунга умид қилиб тураман). “Локомотив” тақдирга тан бермай турса, 10 йил аввалги уйғониш даврига балки қайтиб қолишимиз ҳам мумкин. Шунчаки “Пахтакор” отни тезроқ қамчилаб ётибди ва кўзига ким кўринса, қўлга киритиш пайига тушяпти. Шу мавсум “Бунёдкор” ёки “Насаф” унга жиддий рақиб бўлиши керагидан кўп қийин масала. Ҳозир фақатгина “Локомотив” бўйин эгмай, ўз йўлида давом этадигандек.

Мен нима демоқчиман. Токи бизда бир-бирига бўйин эгмайдиган ва ўз футболчиларини ҳимоя қила оладиган клублар кўпаймас экан, кучлиларнинг бир ерда тўпланиши оддий ҳол бўлиб қолаверади. Масалан, Россия клублари аллақачон иккинчи даврга етиб келди. Топ клублар бир-бирининг футболчисини қўлга киритиши жуда қийин масала. Бундай ишлар юқори доирада ҳал қилинади ҳамда олигархлар ёзилмаган қонунлар асносида бир-бирининг чегарасини берухсат кесиб ўтмайди. Италияда анчадан буён шундай, Англия клублари ўз футболчисини рақибга бериб қўймаслик учун тиш-тирноғи билан кураш олиб боради.

Бизда эса ҳозирча бундай эмас, зўрлар кам. “Насаф”нинг тирноғи йўқ, “Бунёдкор”да ўсиб кетгач, калталаб қўйилган ва ҳоказо. “Пахтакор” футболни ортга тортмаяпти, олдинга итариш тарафдори. Шунчаки бир ўзи бу ишни ҳеч қачон эплолмайди, токи унга ўзи каби рақобатчилар топилмагунича. Нари борса Чемпионлар Лигасида ярим финал ва мамлакат чемпионлиги. Уёғига барибир кучли рақобат керак бўлаверади. Биз 1997 йилги “МХСК”ни, 2000 йиллардаги “Дўстлик”ни, 2008 йиллардаги “Бунёдкор”ни, 2016 йилдаги “Локомотив”ни ва бугунги “Пахтакор”ни битта даврда кўргандагина ҳақиқий рақобат нима эканини тушунамиз. Ҳозирча эса бу бизга гўё бир мираж.

P.S. Мен бунда трансфер ойнасига ўхшамайдиган ойнадаги кўринишлар ҳақида фикр билдирдим. Ҳакамлар ва шу каби бошқа масалалар мавзуга умуман даҳлдор эмас.


Author :
Rating: +24   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика