“Зомин” ПФК: Биринчи ўқув йиғинини бошлади
28 jul 2016 15:56
News
“Зомин” ПФК: Биринчи ўқув йиғинини бошлади
Хабарингиз бор, “Зомин” жамоаси Ўзбекистон Биринчилиги мусобақаларида 2012 йилдан буён узлуксиз иштирок этиб келмоқда. Жамоа иккинчи босқичдаги иштирокида эса 2014 йилдан буён қатнашиб келмоқда.
Жамоа мавсумга аллақачон тайёргарликни бошлаган. Ҳозирча мусобақа жадвалининг биринчи босқич натижасига кўра, жамоа 10-ўринда бормоқда. Жамоа таркибида ўзгаришлар етарлича. Бир неча йилдан бери жамоанинг асосий ҳимоячиси бўлиб улгурган Убайдулло Набиев Самарқанднинг “Динамо” жамоаси билан шартнома имзолаган бўлса, яна бир ҳимоячи Сирожиддин Аллаев Малайзиянинг Олий лигасида иштирок этаётган жамоада фаолиятини давом эттирмоқда. Олий лигада иштирок этаётган “Муталлург” жамоаси тарбияланувчиси ҳужумчи Сардорбек Иномжонов фаолиятини шу жамоада давом эттиради. Ушбу йиғинда жамоа мураббийи Асқар Умаров Олий лига иштирок этаётган бир қатор клубларнинг тарбияланувчиларини кўрикдан ўтказмоқда.
Фаолиятини бошқа жамоаларда давом эттираётган футболчиларимизга кейинги фаолиятларида омадлар тилаган ҳолда, клуб ва мухлислар номидан миннатдорчилик билдирамиз.
Бугун соат 18-00да “Сўғдиёна” ёшлари-“Зомин” назорат учрашуви бўлиб ўтади.
Акмал Рахматуллаев
“Зомин” ПФК матбуот котиби
Similar news
championat.asia
Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз
U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон U-17 терма жамоаси пенальтилар сериясида Хорватияни енгиб, кейинги босқичга йўл олди
Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди
Миср терма жамоаси собиқ юлдузи кечаги учрашувдан сўнг жамоа бош мураббийини танқид қилди
Comments