Latest news

17:10"Бавария" "Челси" ҳужумчисини ижарага олди  0 17:05CAFA Nations Cup. Ўмон Қирғизистон билан беллашмоқда (онлайн ҳисоб)   6 16:41"Комо" Деле Алли билан шартномани бекор қилди  0 16:14"Челси" Буонанотте трансферини расмийлаштирди  1 15:23"Ал Насср" Ал Нассирни сотиб олди  2 14:56"Ноттингем Форест" "Арсенал" футболчисини ижарага олди  0 14:30Ла Лига етакчиларидан бири "Олтин бутса" соҳиби билан шартнома имзолади  0 14:10Расман: Доннарумма – "Манчестер Сити" янги дарвозабони!  3 13:44Хави Бундеслигада иш бошлаши мумкин  0 13:15"Астон Вилла" Виктор Линделёфни сафига қўшиб олди  0 12:48Арне Слот: "Агар "Ливерпуль" – "Арсенал" ўйини шу йўсинда 10 марта ўйналганида, 8 таси дуранг билан якунланган бўларди"  5 12:27Расман: Эдерсон Туркия клубига ўтди  1 12:09Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Шри-Ланкага қарши қандай либосда ҳаракат қилиши маълум  5 11:51ОФК "Насаф" ҳамда "Андижон" учрашувларида ишлайдиган ҳакамлар номини эълон қилди  13 11:38"Челси" ёзда футболчилар сотувидан ҳаммадан кўп пул ишлаб топди  7

"Зомин" икки пенальтини ура олмаган ўйинда "Нурафшон"га қай тариқа мағлуб бўлди? (Тўлиқ шарҳ) News

"Зомин" икки пенальтини ура олмаган ўйинда "Нурафшон"га қай тариқа мағлуб бўлди? (Тўлиқ шарҳ)

Кеча Ўзбекистон Про-лигасининг 15-тури учрашувлари бўлиб ўтди.

Ушбу тур доирасида Ўзбекистон Про-лигасининг "Б" гуруҳи етакчиси "Нурафшон" "Зомин" майдонига сафар уюштирди.

Учрашув олдидан "Нурафшон"да бир неча йўқотишлар бор эди. Жамоанинг чап қанот ҳимоячиси Абдуғани Камолов жароҳати, марказий ҳимоячи Абдурасул Комилов эса бошқа жамоага ўтиши сабабли қайдномага киритилмади. Клуб етакчиси Элбек Равшанов ҳам иккинчи даврани бошқа жамоада ўтказса-да, "Зомин"га қарши ўйинда ҳаракат қилди.

Ўйин ўртача темпда бошланди. Икки томон ҳам майдонга кўника олмади. Стадионнинг ҳолати унчалик яхши бўлмагани учун жамоаларнинг ўйини қовушмади, хавфли вазиятлар ҳам камроқ бўлди. Тотал устунлик аввалига мезбонлар тарафига ўтди. Бироқ кейинчалик "Нурафшон" ўз устунлигини кўрсата бошлади. Илк бўлимда "Нурафшон" етакчиси Мурод Ражабовда икки марта ҳисобни очиш учун қулай вазиятлар юзага келди. Илк зарбани дарвозабон қайтарган бўлса, иккинчи зарбага куч етишмади.

Иккинчи бўлимда эса воқеалар кўпроқ бўлди. 58-дақиқада Муҳаммадодил Қаҳрамоновнинг қўполлиги эвазига пенальти белгиланди. "Зомин" етакчиси Шоҳжаҳон Аббосовнинг зарбаси устунга тегиб қайтди. 73-дақиқада эса энди Фарруҳ Шотурсуновнинг қўпол хатти-ҳаракати "Нурафшон" дарвозасига белгиланган иккинчи пенальтига сабабчи бўлди. Бундан жамоа сардори Азамат Абдуллаев унумли фойдалана олмади. Дарвозабон Равшанбек Ягудин бу сафар ўзини кўрсатди ва 11 метрлик зарба гол бўлишига йўл қўймади.

83-дақиқада зоминликлар урилмаган икки пенальтининг жазосини олишди. Бу паллада марказдан оширилган тўпни Муроджон Тўйчибоев қабул қилиб олди ва зарба беришга чоғланиб турган бир вақтда Орипхўжа Абдуҳолиқов ўзидан-да қулайроқ вазиятда турганини кўрди. Унинг тўп оширишидан кейин Орипхўжа дарвозани ишғол этди ва стадионга ташриф буюрган 3 мингга яқин мухлисни хафа қилди. Бу гол унинг учун чемпионатдаги ўнинчиси бўлди.

Голдан кейин "Зомин" рақиб дарвозаси олдида босим уюштирди. Бироқ уларга гол уриш насиб қилмади. Турда лиганинг 2-поғонасини эгаллаб турган "Шердор" сафарда "Ғиждувон"га мағлуб бўлди. Шу сабабли "Нурафшон" ва "Шердор" орасидаги фарқ 4 очкога кўпайди. "Зомин" эса 20 очко билан лиганинг 5-ўрнини эгаллаб турибди.


15-тур / 17 июнь (якшанба)
“В” гуруҳи
“ЗОМИН” – “НУРАФШОН” 0:1
Зомин шаҳри. “Марказий” стадион. 2801 томошабин.
Ҳакамлар: 
Шавкат Насибуллаев, Дониёр Сайлавов, Ришот Ниғмонов.
Назоратчи: Тимур Абдуллаев.
Комиссар: Мамур Саидқосимов.
Гол: Орифхўжа Абдухолиқов, 84 (0:1).
Амалга оширилмаган пенальти: Шохжаҳон Аббосов, 58 (“Зомин”). Азамат Абдуллаев, 73 (“Зомин”).
"Зомин": Жавоҳир Комилов, Азамат Абдуллаев, Элдор Каримов, Шерзод Жалилов, Турсунмурод Ҳамдамов, Ғайрат Умиров (Дурбек Камолов, 65), Беҳруз Дўстмуродов, Хазратжон Турсунқулов (Элбек Жуманов, 70), Достонбек Тошматов, Шохжаҳон Аббосов (Лутфулло Файзуллаев, 79), Шахзод Абдураимов.
"Нурафшон": Равшанбек Ягудин, Нуржас Қамбаров, Муҳаммадодил Қаҳрамонов, Мурод Ражабов, Руслан Веклич, Дилшод Файзиев, Руслан Вагапов, Орифжон Ҳакимжонов, Муроджон Тўйчибоев, Орифжўха Абдуҳолиқов, Фарруҳ Шотурсунов (Элбек Равшанов, 88).
Огоҳлантиришлар: Достонбек Тошматов (88) - Нуржас Қамбаров (76).

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика