Latest news

02:57ЖЧ саралаши. Италия ўз уйида Норвегияга мағлуб бўлиб, ЖЧга йўл олиш масаласини кейинга қолдирди, Исроил Молдовани йирик ҳисобда таслим этди  4 00:58ЖЧ саралаши. Украина, Франция, Англия ва Сербия ғалабага эришди  4 00:10U-17 ЖЧ. Нимчорак финалга чиққан Ўзбекистоннинг бугунги машғулотларидан суратлар  2 23:33Роберт Левандовски фаолиятини Италияда давом эттириши мумкин  2 22:32"Реал" Бундеслигада янги чап қанот ҳимоячиси топди  1 21:38"Милан" форварди АПЛга кўчиб ўтиши мумкин  0 21:02ЖЧ саралаши. Португалия Роналдусиз рақиб дарвозасига 9 та тўп киритиб, мундиалга чиқди  134 20:38Гюлер Ҳусановнинг жамоадошига айланиши мумкин  7 19:50Холанд: "Мен терма жамоада бўлганимда Норвегия ҳеч қачон саралашдан ўтмаган"  15 18:58U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Хорватияни пенальтилар сериясида мағлуб этиб, нимчорак финалга чиққан ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ   9 18:36Лондон клуби Эндрикни ижарага олмоқчи  2 17:48"Ньюкасл" "Манчестер Сити" футболчисини харид қилмоқчи  1 17:12Рейндерс: "Милан"нинг "Интер"га қарши ўйинини албатта томоша қиламан"  1 16:45Модрич: "Биз бу муваффақият билан фахрланишимиз керак"  1 16:20Мбаппе ва Зидан бир жамоада ўнайди-ми?!   3

Зоир Жўрабоев: "CAFA мусобақаси Осиё Кубогига тайёргарлик вазифасини ўтаб бермоқда" News

Зоир Жўрабоев: "CAFA мусобақаси Осиё Кубогига тайёргарлик вазифасини ўтаб бермоқда"

Айни вақтда Тошкентда давом этаётган "CAFA Nations Cup-2023" мусобақасида иштирок этаётган Тожикистон терма жамоаси аъзоси Зоир Жўрабоев мусобақа ва шахсий фаолияти ҳақида фикрларини билдириб ўтди.

- Биринчи маротаба ўтказилаётган "CAFA Nations Cup-2023" мусобақаси ҳақида фикрингизни айтсангиз. Рақиблар ва бўлиб ўтган ўйинлар ҳамда олдиндаги рақиб ҳақида...

- Албатта, ушбу мусобақага келадиган бўлсак, жуда қизиқарли давом этмоқда. Ўзи ҳар доим қўшниларимиз билан ўйинларда майдонга тушишнинг ўзи мароқли бўлиб келган. Мусобақа бошланиб бўлди. Биринчи ўйинда ҳам, иккинчи ўйинда ҳам дуранг қайд этдик. Туркманистон термаси билан учрашув давомида устунлик қилдик, аммо битта қарши ҳужумдан гол ўтказиб юбордик. Қолаверса, ўйин давомида бир нечта вазиятларни кўкка совурдик. Ўмон термасига қарши ўйин ҳам худди шундай ўтди. Олдиндаги рақибда эса кучли ва маҳоратли футболчилар йиғилган. Албатта, ушбу жамоага ҳам етарлича тайёргарлик қиламиз ва ижобий натижа қайд этамиз.

Янги мураббий қўл остида ушбу мусобақада, қолаверса, Осиё Кубогида қандай мақсадлар кўзланмоқда?

- Айни вақтдаги мусобақа барча учун Осиё Кубогига тайёргарлик вазифасини ўтаб бермоқда. Қолаверса, барча учрашувлар қизғин ва курашларга бой ўтмоқда. Шундай экан, мусобақада иложи борижа яхши натжа қайд этишимиз керак. Осиё Кубогида эса камида гуруҳдан чиқиш вазифаси қўйилган. Албатта, Осиё Кубогида ҳам бор кучимиз билан иложи борича узоқроққа боришга ҳаракат қиламиз. 

- Энди шахсий фаолиятингиз ҳақида суҳбатлашсак. Нега “Сурхон” жамоасидан кетдингиз ва нега айнан "Нефтчи"ни танладингиз? Сабаби "Нефтчи" жамоасига келган мураббий Виталий Левченко билан боғлиқми?

- Биласизми, аслида "Нефтчи" жамоаси менга ўтган йили ёзда таклиф билан чиққанди. Лекин "Сурхон" жамоаси мени қўйиб юбормади. Кейинчалик қишки трансферда мен "Нефтчи" билан шартнома имзоладим. Виталий Левченконинг келиши ҳам албатта "Нефтчи" жамоасига келишимга сабаблардан бири бўлган. 

- "Нефтчи" жамоаси мавсум бошини юқори даражада бошлади. Жамоа бир неча тур турнир жадвалида пешқадам ҳам бўлиб турганди. Лекин охирги турларда жамоа дурангларни купайтириб юбормадимикан?

- Тўғри, мавсум бошида ғалабалар ва турнир жадвали биз учун қониқарли эди. Лекин охирги турларда кўплаб дуранг натижалар барчани ҳайрон қолдирмоқда. Охирги учта ўйин ҳам биз кутган натижа билан якунланмади. "Турон" жамоаси билан жуда яхши ўйин ўтказаётгандик, лекин кераксиз вазиятда гол ўтказиб юбордик. "Бухоро" жамоаси билан эса кераксиз пенальти эвазига ғалаба дурангга айланди. "Сурхон" билан ҳам худди шундай. Лекин, ишонамизки, олдинда турган иккита учрашувда ғалаба қозонамиз ва "Нефтчи" турнир жадвалида олдинги ўрнига қайтади.


Шоҳруҳ Мейлихолов суҳбатлашди
Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика