Latest news

14:33"Челси" "Манчестер Сити" юлдузига кўз тикди  0 14:07Рауль Германиядан таклиф олди  0 13:40"Ўлдирса ҳам ош ўлдирсин". Доҳада Ўзбекистон U-23 терма жамоаси аъзоларига ош берилди  6 13:15Жасур Абдураимов: "Олимпиадага чиққанимиз ортидан рақибларнинг бизга нисбатан ҳурмати ошади"  2 12:45Германия терма жамоаси аъзоси "Бавария"да ўйнамоқчи  0 12:21U-23 Осиё кубоги. Яна бир легионеримиз клуб ихтиёрига жўнаб кетмоқда  29 11:42Харита ва глобусга киритилмаган орзунинг зафарли йўли  1 11:18Шармандага шаҳар кенг  9 10:25Мухлисларнинг кучи. «Милан» улар сабабли келишувга эришган мураббийи билан шартнома тузмади  3 09:54Томас Тухель: «Мадриддаги ғалаба бизни финалга олиб чиқади»  19 09:23Франция тарихидаги энг яхши ҳужумкор футболчилар аниқланди  14 08:52«Манчестер Юнайтед»нинг етакчиси ёзда жамоани тарк этиши мумкин  10 08:21Sofascore. Кечаги учрашувда энг катта баҳо олган футболчи маълум. У Вини эмас!  7 07:49Карло Анчелотти кечаги дурангдан сўнг нималар деди?  27 07:20«Бавария» — «Реал Мадрид» учрашувининг «man of the match» соҳиби маълум  9

Зоҳир Пиримов: "Танаффус "Бухоро" учун фойдали бўлди деб ўйлайман" News

Зоҳир Пиримов: "Танаффус "Бухоро" учун фойдали бўлди деб ўйлайман"

"Бухоро" жамоаси Тошкентда "Бунёдкор" билан ўйинга тайёргарликни давом эттирмоқда.

Жамоа аъзолари янги мураббийлар штаби бошчилигида йиғинни олиб бормоқда. Ўтказилган ўртоқлик учрашувларини кузата туриб "Бухоро"ни ўйинида жонланиш борлигини кўришимиз мумкин. Албатта, расмий ўйин билан ўртоқлик баҳси ўртасида фарқ бўлади. Биз бу борада жамоанинг тажрибали футболчиси Зоҳир Пиримовнинг фикрларига қулоқ тутдик. 

"Янги мураббийлар штабининг малакали ва тажрибали эканлиги машғулотларда билиниб турибди. Ўйинимизда ўзгаришлар бор яхши томонга. Тактик жиҳатдан ҳам ўйиндан-ўйинга ўсиб борамиз. Жамшид Саидов ва Александр Хомяков жуфтлиги ўз ғоя, фалсафаларини футболчиларга сингдиришга ҳаракат қилишмоқда. Оралиқда юзага келган танаффус биз учун фойдали бўлди деб ўйлайман. 

Жамоада ишлаётган барча мутахассислар мотивация, курашувчанликни қайтаришга ҳаракат қилишмоқда. Футболчилар ҳам машғулотларда астойдил тер тўкмоқда. Олдинда кутаётган учрашувларда ҳаммаси ижобий кўриниш олишига ишонаман. 

Биринчи галда ўйинимизда тартиб, ҳаракатларимизда тажоввузкорлик, жанговорлик бўлишини мураббийлар таъкидлашмоқда. Умуман олганда "Бунёдкор" билан ўйинга тайёргарлик кўнгилдагидек ўтди. Биз учун ҳар бир учрашув финалга тенг. Ортга йўл йўқ. Ҳар бир қўлга киритилган очко турнир жадвалидаги ўрнимизга таъсир қилади. Муҳими айни пайтда эгаллаб турган ўрнимизни  яхшилашга эътибор берамиз",- дейди Пиримов.

Абдулазиз Искандаров ёзиб олди. 

Rating: +5   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика