Latest news

01:46Бундеслига. Тен Хагсиз қолган "Байер" мавсумдаги илк ғалабасини қўлга киритди  0 01:01Саудия Арабистони. "Насаф"га қарши ўйин олдидан "Ал Аҳли"да дуранг  1 00:33ФИФА 2026 йилдан ўз тақвимида ўзгартиришлар киритади  0 00:15"Милан" учун Аллегри қайси жамоаларни бошқаришни рад қилгани маълум қилинди  1 23:51"Манчестер Сити" Льюис билан шартномани узайтирди  2 23:40Суперлига. "Сўғдиёна" — ОКМК 4:1  0 23:31Антонио Рюдигер 3 ойга сафдан чиқди  4 23:08Футзал. Ўзбекистон термаси Японияга қарши ўйнайди  0 22:51"Бешиктош" Жотани таркибига қўшиб олди  0 22:32Миржалол Қосимов: "Пароканда ўйин намойиш қилдик"  4 22:16Иван Бошкович: "Биринчи бўлимда футболдаги барча жабҳа бўйича рақибдан устун келдик"  9 21:46Люпчо Дориев: "Керакли вақтда голлар урдик"  8 21:27Суперлига. "Навбаҳор" – "Сурхон" ўйинида ҳисоб очилмади  36 21:13Тарихда шу кун. Қосимов "Ливерпуль"ни доғда қолдирганига 30 йил бўлди  5 20:57Мартинелли "Арсенал"даги рақобат ҳақида гапирди  0

Зоҳид Нурматов: "Тезкор голлар салбий таъсир ўтказди" News

Зоҳид Нурматов: "Тезкор голлар салбий таъсир ўтказди"

"Андижон" - "Навбаҳор" (3:1) баҳсидан сўнг меҳмонлар мураббийи Зоҳид Нурматов журналистлар саволларига жавоб берди.
- Ўзинглар кўрдинглар, йигитлар учрашувни ёмон бошламади. Лекин айрим вазиятларда йўл қўйилган хатолардан кейин Андижон унумли фойдаланди. Ўйлайманки бунда энг катта хато ҳимоячиларимизда. Чунки мезбонлар биринчи бўлимда жарима майдончамиз ичида тўрт маротаба ҳавфли вазият юзага келтирган бўлса, шундан учтаси гол билан якунланди. Бу эса йигитларимизга катта таъсир ўтказди. Қисқа муддат ичида кетма-кет голлар ўтказиб юбордик. Ўйлайманки бугун Андижоннинг бизга нисбатан ғалабага бўлган иштиёқи кучлироқ эди. Шу туфайли улар ғалаба қозонишди.

- Шаҳбоз Эркинов бугун яна гол урди. Нима учун учрашув бошида захирада қолдирилди?
- Мавсум бошидан буён Эркинов жамоамизда тўпурар ҳисобланади. Лекин Качур сафимизга иккинчи даврада келиб қўшилган бўлса-да, у ҳам тўпурарлар рўйхатига кира олди. Ўйлайманки бу икки ҳужумчимиз тенг кучга эга. Дастлабки дақиқалардан бошлаб Эркиновми ёки Качур ўйнайдими бунинг фарқи йўқ эди. Шу туфайли биз бугун Русланга ишонч билдирдик. Эркиновни эса захирадан туширдик. Шаҳбоз иккинчи таймда майдонга тушиб жамоамизнинг ягона голини киритди. Бу голда кейин йигитлар фақат руҳланиши керак эди холос. Иккинчи таймда кўрдинглар кўплаб қулай вазиятларга эга бўлдик. Лекин ўйинчиларимиз вазиятлардан унумли фойдалана олмади.Яна Эркиновга келадиган бўлсак, у охирги учта ўйинда 90 дақиқадан ўйнади. Шу боис унда бироз толиқиш пайдо бўлгандек туюлди, - дейди Нурматов.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика