Latest news

14:01Про лига. 6-тур учрашувларида ишлайдиган расмийлар  0 13:37"Олимпик" иштирокидаги ўйин қолдирилди, "Пахтакор"нинг ўйини бошқа санага ўзгарди  4 13:12"Реал" ярим ҳимоячиси Саудия Арабистонидан тушган таклифни рад этди  0 12:47"Бавария" хавбеки Евро-2024да ўйнамаслиги мумкин  1 12:20"Тоттенхэм"нинг икки футболчиси мавсумнинг қолган қисмини ўтказиб юборади  0 11:58Германия Чемпионлар Лигасида қўшимча йўлланмани қўлга киритди  7 11:35Футбол мухлислари қалайсиз энди, Парижда музқаймоқ ялайсиз энди!  10 11:15 Ашраф Ҳакими: "ПСЖ ўз имкониятларидан фойдалана олгани йўқ"  1 10:45Футбол олами. Хайр, "Насаф", ОКМК ва "Локомотив": Ўзбекистон кубоги гуруҳ босқичи якунлари   1 10:15Даврон Файзиев "Боруссия Дортмунд" - ПСЖ учрашуви ҳақида нима деди?  5 09:35Эдин Терзич: "Парижда дуранг қониқтиради, лекин биз ғалабани истаймиз"  3 09:05ПСЖнинг Дортмунддаги "қора" анъанаси давом этади   4 08:40Русланбек Жиянов: "Япония терма жамоаси билан икки йил аввал ҳам тўқнаш келганмиз"  9 08:17Луис Энрике: "Парижда жуда кучли жамоага айланамиз, чунки йўқотадиган нарсамиз йўқ"  7 07:50U-23 Осиё кубоги. Бугун финалдан олдинги матбуот анжумани бўлиб ўтади   5

Зинедин Зидан: "Биринчи бўлимнинг ўзида голлар уришимиз керак эди — икки очко йўқотдик" News

Зинедин Зидан: "Биринчи бўлимнинг ўзида голлар уришимиз керак эди — икки очко йўқотдик"

"Реал" устози Зинедин Зидан "Реал Сосьедад" билан дурангдан кейин (1:1) фикрлари билан ўртоқлашди.

"Яхши ўйин ўтказдик. Балки беллашувни кўнгилдагидек бошлай олмагандирмиз, лекин етарлича вазиятларимиз бўлди. Айниқса биринчи бўлимда яққол имкониятлардан фойдалана олмадик. Биз уйимизда тўп тепдик, бугун икки очко йўқотдик. Бунга эса қаршимизда турган, бугун анча яхши ўйин ўтказган рақиб турганди.

Мен босимдан қониқмаганим учун схемани ўзгартирдим. Орадан 10-15 дақиқа ўтди ва мен тактик схемани яна ўзгартиришга қарор қилдим, бу ўйинда биз 4-3-3 схемада яхшироқ ҳаракат қилдик. Бир ўйинда 3 марта схемани алиштириш таваккалчилик эмасми десангиз – ҳа, бу зараримизга ишлаши ҳам мумкин эди, лекин менимча ўйинимиз яхши томонга ўзгарди. 

Баъзи футболчилар 55 - 60 дақиқа ўтиб, чарчаб қолди, шу сабабли ўйинчи алмаштиришга қарор қилдик. Нима қилиб бўлса ҳам ўйин динамикасини ўзгартиришимиз зарур эди. Хотиржамликни сақлаб қолишимиз зарур. Қайтараман, ёмон ўйин ўтказмадик. Бизда гол уриш учун 3 - 4 та яққол имконият юзага келди. Сабр, хотиржамлик ва хордиқ. 

Бугунги ўйин дербига буткул таъсир қилмайди деб ўйлайман. "Атлетико"га қарши ҳам вазиятлар яратиб, муҳими улардан фойдалана олсак бўлгани, – деди Зидан.

Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика