Latest news

02:36Камолиддин Тожиев: "Ўринбоевнинг таклифи бор. Насиб қилса, у кетади"  0 02:31Баҳром Ҳайдаров: "Бугунги натижа адолатли бўлди"  0 02:04КЖЧ. 7-дақиқадаёқ бир киши кам бўлиб қолган "Реал" "Пачука"га 3 та гол урди  120 00:35Погба янги клуби деярли маълум  2 23:50Элдор Мойлиев: "Вазиятни ўнглаш учун ютмасак бўлмасди"  2 23:31Февзи Давлетов: "Ўйин қизил карточкага қадар давом этди"  2 23:03КЖЧ. "Ювентус" "Видад"ни йирик ҳисобда мағлуб этди, Йилдиздан дубль  6 22:30Ильгиз Танташев клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионатида навбатдаги ўйинга тайинланди  6 22:05Суперлига. "Шўртан" ўз майдонида бир киши кам "Сурхон" устидан иродали ғалабани тантана қилди  7 22:00Суперлига. "Пахтакор" ўз майдонида бир киши кам бўлиб қолган "Қўқон-1912"ни мағлуб этди  71 20:58"Атлетико"га Парти керакмас  1 20:14Абдуқодир Ҳусановнинг Беларусдаги мураббийи Тошкентда мастер-класс ўтди  3 19:43Асқаров "Турон"ни тарк этди  1 18:51Моуринью АПЛ вингери билан шартнома имзоламоқчи  0 18:25Тожиев билан "Пахтакор" ютқазмаяпти, Сергеев тўхтамаяпти, “Қўқон-1912” эса Тошкентда ғалабани 30 йилдан бери кутяпти  5

Зинедин Зидан: "Бейл ажойиб ўйинчи, шу сабабли ҳам "Реал" уни танлаган" News

Зинедин Зидан: "Бейл ажойиб ўйинчи, шу сабабли ҳам "Реал" уни танлаган"

Ўтган хафтада БАА пойтахти Абу-Дабида бўлиб қайтган "Реал"нинг иккинчи мураббийи Зинедин Зидан ОАВ вакиллари билан ҳам суҳбатлашган.
Эътиборингизга ушбу афсонавий французнинг қизиқарли интервюсини тақдим этамиз.

Гарет Бэйл ҳақида фикрингиз қандай?
У жамоага тезда киришиб кетди, ҳамма уни яхши қабул қилди. Унинг жисмоний кўрсаткичи яхши эмасди, шу сабабли ҳам унга бошида қийин бўлди. Хозир эса у машғулотларни бошлади ва тез орада ўйинга тайёр бўлади.

Унинг баҳоси ўз даражасига тўғри келадими?
Бундай бозорда шу нархда сотишни ва олишни хоҳлайдиган жамоалар бор. Бейл ажойиб ўйинчи, жамоага кўп фойда келтиради, шу сабабли ҳам биз уни танладик.

Нима деб ўйлайсиз Бензема нега гол уролмаяпти?
Қачонки ўйинчида "қора чизиқлар" бўлса унга қийин бўлади. Балким у ўзига бўлган ишончни ва совуққонликни йўқотгандир, лекин истеъдодини ҳеч қачон йўқотмайди. Ундан голлар талаб қилишмоқда, у хозир гол урмаяпти ва шунинг учун ҳам уни танқид қилишяпти, лекин Каримга ва унинг бажараётган вазифасига шубҳаланиш керакмас. Шунда Бензема ҳеч қачон таслим бўлмайди.

Келажакда бош мураббий бўлишни режалаштиряпсизми?
Мен Франция термасининг мураббийи бўлишни орзу қиламан, лекин бу келажакда. Мен ҳар доим сабрли бўлганман ва Карло билан ишлашда кўп нарса ўрганишим керак, бу эса келажакда бош мураббий бўлишим ва менинг мақсадим учун имкониятдир.

Реал Мадрид мавсумни суст бошлаганини қандай баҳолайсиз?
Натижалар олдингизда. Ўйлашимча улар сизни қониқтиради, лекин бизда ўсиш бор.

Искони сиз билан солиштиришларига нима дейсиз?
Иско билан солиштиришлар бўлди, лекин олдинлари мен энди ўйнашни бошлаганимда мени ҳам солиштиришарди. Одамлар мени битта чизиқда ўйнаганлигимиз учун ҳам, "Ювентус"да ўйнаганлигимиз учун ҳам Платини билан солиштиришган.

Жамодаги энг яхши дўстингиз ким эди?
Роналдо. Унда ажойиб истеъдод бор эди.


Жавлонбек Юсупов таржимаси
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика