Зидан: “Нафақага чиққанимда Роналду, Бэйл, Рамос ва Кроосга машғулот ўтказганим ҳақида барчага гапириб бераман”
		
		02 sep 2020 00:26
        News	
	 
				 
				Зидан: “Нафақага чиққанимда Роналду, Бэйл, Рамос ва Кроосга машғулот ўтказганим ҳақида барчага гапириб бераман”
“У шу даражада маҳоратлики, ярим ҳимоянинг исталган нуқтасида тўп тепа олади. Уни майдонга туширишнинг ўзи кифоя, ҳар қандай ҳолатдаям ўз ўйинини кўрсата олади.
Хотиржамлик-унинг энг асосий сифатларидан бири. У умуман асабийлашмайди, дарвозага зарба бериш учун яхши имкониятларни топади. Аммо у кўпроқ жамоадошларига тўпни заргарона етказиб беришни яхши кўради.
Тони ҳар иккала оёқда ҳам бир хил тўп билан муомала қилиши мени ҳайратлантиради. “Туғма чапақаймикин” деб ўйлаб қоласан киши.
Тони унчалик ҳам кўп гапирмайди. У оғир, босиқ инсон. Аммо керакли вақт ўз фикрини барчага - мураббйларга, менжерларга, ҳамкасбларига билдира олади.. Мен кўплаб муҳокамларга гувоҳ бўлганман, унда ҳам Крооснинг фикрлари муҳим аҳамият касб этган. Тони майдонда туғма етакчи. Уни келажакда ўз позициясида тарихдаги энг яхши футболчилардан бири сифатида эслашларига шубҳам йўқ.
Мен “Реал”га энди келганимда Кроосдек футболчига мураббийлик қилишмдан хурсанд эдим. Бу айни ҳақиқат. Қачондир нафақага чиққанимда барчага Криштиану, Бйэл, Модрич, Рамос сингари футболчиларни шуғуллантирганимни айтиб юраман. Шунингдек, Кроосга ҳам устозлик қилганимни фахр билан эслайман. У шунчаки профессионал”, деди Зидан Real France порталига берган интервьюсида.
Similar news
 championat.asia
                   
                   
			
		
		
			championat.asia
		
	 
             "Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
                    "Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди
                    Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
                    Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди Педри ва Ямаль "Эл Класико"дан кейин ижтимоий тармоқларда Карвахални кузатишни тўхтатди
                    Педри ва Ямаль "Эл Класико"дан кейин ижтимоий тармоқларда Карвахални кузатишни тўхтатди
Comments