Жозе Моуриньо: "Яна Чемпионлар Лигасида ғолиб бўлишга ҳаракат қиламан"
16 sep 2014 17:35
News
Жозе Моуриньо: "Яна Чемпионлар Лигасида ғолиб бўлишга ҳаракат қиламан"
"Челси" бош мураббийи "Шальке"га қарши Чемпионлар Лигаси гуруҳ босқич 1 тур учрашувидан олдин, учинчи бор бу турнирни ютишга ҳаракат қилишини айтди.
Мураббийнинг сўзларига кўра, ҳамма буюк мураббийлар ҳам бу турнирда ғолиб бўла олмаган.
"Чемпионлар Лигаси менинг тарихимнинг бир қисми ва мен ҳам бу турнирнинг бир қисми ҳисобланаман. Агар мен турнирда яна ғалаба қозонсам, уч хил жамоада уч маротаба Чемпионлар Лигасини ютган бўламан, бу ажойиб натижа бўларди. Баьзи буюк мураббийлар ҳатто бир марта ҳам бу мусобоқада ғолиб бўлишмаган. Бу мамлакатдаги энг буюк мураббий икки марта Чемпионлар Кубогини олган.
Ҳаттоки мен Чемпионлар Лигасида битта ўйиндан кўп учрашув юта олмасам ҳам, тарихда икки совринга эга бўлган мураббий сифатида қоламан ва бу билан фахрланса бўлади. Албатта, мен яна ғолиб бўлмоқчиман. Олдида бир неча йил бор ва мен бу совринга яна эга чиқаман деган умиддаман. Аммо мен ҳозирча турнирдаги олтита ўйин ҳақида ўйлаяпман ва гуруҳдан чиқиш учун, биз ҳамма имкониятни ишга солишимиз керак" - дейди Моуриньо.

Link :
Source : sport-express.ru
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Comments