Latest news

01:50Дерби олдидан "Манчестер Сити"нинг 4 футболчиси сафга қайтди  0 01:08Жанлуижжи Доннарумма: "Пеп мени жамоасида кўришни истаётганини айтди. Бу мени ғурурлантирди"  1 00:46Расман: Онана - "Трабзонспор" дарвозабони!  14 00:15"Вест Хэм" дербидан олдин мухлисларга тақиқ қўйди  0 23:44Доннарумма "Манчестер Сити"да қайси рақамда ўйнайди?  0 23:29"Реал" "Ливерпуль" марказий ҳимоячисини текинга қўлга киритмоқчи  0 22:57"Атлетик" "Ал Насср" футболчисини рўйхатдан ўтказди  0 22:32УЕФА 2026/27 мавсумидаги еврокубоклар финаллари ўтадиган стадионларни эълон қилди  2 22:16Отабек Нарзуллаев: "Бу мавсум давомидаги энг муҳим учрашувлардан бири бўлди"  0 21:45Элдор Мойлиев: "Футболда ютган жамоага юқори баҳо қўйилади"  1 21:18"Бунёдкор" стадионини ўз ҳолатига қайтариш ишлари бошланди  21 20:49Рональдиньонинг ўғли Чемпионшип жамоасида ўйнайди  4 20:22Суперлига. "Машъал" Ғузорда "Шўртан"дан устун келди  7 19:53Виктор Гёкереш – Португалия чемпионатида мавсумнинг энг яхши футболчиси  0 19:24"Арсенал" икки етакчиси билан шартномани узайтирмоқчи  3

Жўра Хонназаров халқаро турнири. “Қалдирғочлар” йирик ғалаба билан бошлашди News

Жўра Хонназаров халқаро турнири. “Қалдирғочлар” йирик ғалаба билан бошлашди

Куни кеча 2001 йилда таваллуд топган футболчилар ўртасида Жўра Хонназаров хотирасига бағишланган халқаро турнир старт олди.
22-26 июнь кунлари давом этадиган мусобақада жами 12та жамоа 4та гуруҳга бўлинган ҳолда куч синашишади. Мазкур турнирда “қалдирғочлар” “А” гуруҳидан ўрин эгаллашган. Ҳар бир гуруҳда учтадан жамоа борлиги учун “Бунёдкор-2001” иккинчи кунга келиб, ўзининг биринчи ўйинини ўтказди.

1-тур учрашувида Мурод Отажонов шогирдлари “Чирчиқ” билан куч синашди. Беллашувда бунёдкорчилар тўлиқ устунликка эришишди. Ўйиннинг 2-дақиқасидаёқ чирчиқликлар ҳимоячиси ва дарвозабони бир-бирини тушунмаслиги натижасида ҳисоб очилди – 1:0. Беллашувнинг дастлабки дақиқаларидан гол ўтказиб юборган “Чирчиқ” қолган вақт давомида ўзини ўнглай олмай, палата-партишликка юз тутди. Гарчи Тошкент вилояти вакиллари ҳимоявий ўйинга ўтиб олган бўлишса-да, “қалдирғочлар” биринчи бўлим якунлангунга қадар яна 3та гол уришди.

Иккинчи таймда чирчиқликлар ташаббусни ўз томонларига оғдиришга ҳаракат қилиб кўришди. Аммо бу уруниш 5 дақиқа давом этди холос. Қолган вақт мобайнида 14 ёшли бунёдкорчилар яна 4 марта рақиб дарвозабонини ранжитишди. Шу тариқа, “қалдирғочлар” йирик – 9:0 ҳисобда турнирни ғалаба билан бошлашди.

Гол муаллифлари: Санжар Абдураимов, Иброҳим Иброхимов, Ҳумоюн Исломов 2та, Маҳди Абдураимов, Жасур Ҳолдоров, Ислом Абдужабборов 2та, Зокир Ҳасанов.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика