Latest news

01:01Саудия Арабистони. "Насаф"га қарши ўйин олдидан "Ал Аҳли"да дуранг  0 00:33ФИФА 2026 йилдан ўз тақвимида ўзгартиришлар киритади  0 00:15"Милан" учун Аллегри қайси жамоаларни бошқаришни рад қилгани маълум қилинди  1 23:51"Манчестер Сити" Льюис билан шартномани узайтирди  2 23:40Суперлига. "Сўғдиёна" — ОКМК 4:1  0 23:31Антонио Рюдигер 3 ойга сафдан чиқди  4 23:08Футзал. Ўзбекистон термаси Японияга қарши ўйнайди  0 22:51"Бешиктош" Жотани таркибига қўшиб олди  0 22:32Миржалол Қосимов: "Пароканда ўйин намойиш қилдик"  3 22:16Иван Бошкович: "Биринчи бўлимда футболдаги барча жабҳа бўйича рақибдан устун келдик"  9 21:46Люпчо Дориев: "Керакли вақтда голлар урдик"  8 21:27Суперлига. "Навбаҳор" – "Сурхон" ўйинида ҳисоб очилмади  34 21:13Тарихда шу кун. Қосимов "Ливерпуль"ни доғда қолдирганига 30 йил бўлди  5 20:57Мартинелли "Арсенал"даги рақобат ҳақида гапирди  0 20:26Суперлига. "Сўғдиёна" ОКМКга 4 та гол урган оқшомда Бошкович илк бор Қосимовни мағлуб этди  47

ЖЧ-2014 саралашидаги рақиб ўртоқлик ўйинида Фаластинни мағлуб этди News

ЖЧ-2014 саралашидаги рақиб ўртоқлик ўйинида Фаластинни мағлуб этди

Ўзбекистон миллий терма жамоасининг ЖЧ-2014 саралаш плей-офф босқичидаги рақиби - Иордания терма жамоаси 6 август куни Фаластин терма жамоасига қарши ўртоқлик учрашувида майдонга тушди ва 4:1 ҳисобида ғалаба қозонди.
Ҳуссам Ҳассан бошчилигидаги Иордания терма жамоаси 6 август куни Аммандаги «Қирол Абдуллоҳ» стадионида Фаластин терма жамоасини қабул қилиб, йирик - 4:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Мазкур ўртоқлик учрашуви, Иордания терма жамоаси учун 15 август куни Сурияга қарши ОК-2015 саралаши ўйини, ҳамда сентябрь ойида Ўзбекистонга қарши кечадиган ЖЧ-2014 саралаши плей-офф учрашувларидан олдин тайёргарлик вазифасини ўтаб беради. Таъкидлаш лозим, Иордания миллий терма жамоаси 9 август куни Амманда Ливия терма жамоасига қарши иккинчи ўртоқлик учрашувини ўтказади. Ушбу учрашув ҳам Аммандаги «Қирол Абдуллоҳ» стадионида бўлиб ўтади. Иордания терма жамоаси бош мураббийи август ва сентябрь ойидаги саралаш ўйинларида иштирок этиши мумкин бўлган футболчиларнинг кенгайтирилган рўйхатини аввалроқ эълон қилган.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон миллий терма жамоаси 6 ҳамда 10 сентябрь кунлари ЖЧ-2014 саралаши плей-офф босқичида Иордания терма жамоасига қарши баҳс олиб боради. Терма жамоалар ўртасидаги дастлабки ўйин 6 сентябрь куни Иордания пойтахти Амман шаҳрида ўтказилса, жавоб учрашувига 10 сентябрь куни Тошкент мезбонлик қилади. Ўзбекистон миллий терма жамоасининг 15 август куни Туркияга қарши ўтказилиши керак бўлган ўртоқлик учрашуви қолдирилгани ҳақида хабар берган эдик.

Ўртоқлик учрашуви. Амман. Иордания. «Қирол Абдуллоҳ» стадиони.
 6 август.
Иордания - Фаластин - 4:1
Голлар:
Ҳассан Абдул Фаттоҳ (25), Аҳмад Ҳайил (28), Сайид Морган (35), Иброҳим Ал-Завра (75) - Мурод Исмоил (52)
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика